ЖЎРЧИ, кал журчи (Neophron percnopterus) — қарчиғайлар оиласига мансуб йиртқич куш. Бўйи 60—70 см, вазни 2,5 кг ча. Жан. Европа, Африка, Ҳиндистон ва Осиёнинг ғарбий қисмида яшайди. Ўзбекистонда тоғ этаклари ва Қарши чўлида учрайди. Тухум қўйиш даврида тоғ, қир ва жарликларда, бошқа даврда эса очиқ текисликларда, шаҳар ва қишлоқларда яшайди. Қоя ва жарликка ин қуради. Апр. —майда 2 та тухум қўяди. Тухумини 40 кунгача босиб ётади. Жўжалари июль—авг. да учирма бўлади. Жўрчи асосан, ўлимтиклар ва ҳар хил ташландикдар билан озикланади.