ЖЎЯК ҚУМЛАР — бир-бирига параллел жойлашган камбар қатор-қатор қум дўнглари. Жўяк қумлар кўп эсадиган шамоллар йўналишига мое жойлашган бўлади. Узунлиги бир неча км га етади, бал. 1 м дан 70 м гача бўлади. Жўяклар оралиғидаги пастликнинг кенглиги 2—4 км га тенг. Ўрта Осиё чўлларида чала мустаҳкамланган ва ўсимликлар қоплаган Жўяк қумлар кўп тарқалган. Жўяк қумлар Австралия ва Африкада ҳам бор.