ЛЕНИНГРАД ВИЛОЯТИ

ЛЕНИНГРАД ВИЛОЯТИ — РФдаги вилоят. Шим.-Ғарбий иқтисодий р-нга киради. 1927 й. 1 авг. да ташкил этилган. Майд. 85,9 минг км2. Аҳолиси 1681,7 минг киши (Санкт-Петербург ш. дан ташқари, 1998), Санкт-Петербург ш. ва унга бўйсунувчи шаҳар ва шаҳарчалар б-н бирга 6430,2 минг киши. Асосан, руслар; эстон, украин, фин, татар, карел, белорус, вепс, яҳудий ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 75 киши. Шаҳарликлар 66% (Санкт-Петербургсиз). 17 туманга бўлинган; 29 шаҳар, 37 шаҳарча бор (1998). Маркази — Санкт-Петербург ш. Л. в. шим. ғарбда Финляндия, ғарбда Эстония билан чегарадош. Ҳудудининг кўп қисми Болтиқ бўйи пасттекислигида, шарқий ва шим.-шарқий қисмлари Валдай ва Олонец қйрларида жойлашган. Ленинград вилояти Фин қўлтиғи, Ладога ва Онега кўллари билан қуршаб олинган. Тўртламчи давр музланишларидан қолган морена тепалари ва текисликлари сакданган. Фин қўлтиғи ва Ладога кўли оралиғида Карелия бўйни қирлари жойлашган. Ер юзасининг бал. 300 м гача. Фин қўлтиғи соҳиллари пасттекислик, айрим жойларда қум тепалар уч-райди. Шим. соҳилларида жуда кўп қўлтиқ ва қояли ороллар бор. Фойдали қазилмалардан боксит, ёнувчи сланец, фосфорит, торф, кварц қумлари, ўтга чидамли гил ва б. мавжуд. Иқлими мўътадил, денгиз иқлими билан континентал иқлим оралиғида. Янв. нинг ўртача т-раси —7°, июлники 15°. Йиллик ёғин 850 мм. Вегетация даври 150 — 173 кун. Асосий дарёлари: Нева, Волхов, Свирь, Луга, Вуокса, Сясь. Кўл кўп. Тупроқлари подзол ва турли хил ботқоқ типли, чириндига бой карбонатли тупроқлар. Вилоят ҳудудининг қарийб ярми ўрмон б-н қопланган. Ёввойи ҳайвонлардан олмахон, крот, тулки, оқ қуён, лось ва б. учрайди. Дарё ва кўлларда турли хил балиқлар бор. Қуйи Свирь қўриқхонаси мавжуд. Нева қўлтиқчаси ва Виборг қўлтиғи сувлари саноат чиқиндилари билан жуда ифлосланган.

Ленинград вилояти саноати энг йирик саноат маркази Санкт-Петербург билан боғлиқ. Иқтисодиётининг асосини саноатнинг, асосан, ўрмон, ёғочсозлик, ёқилғи, целлюлоза-қоғоз ва алюминий тармоқлари ташкил қилади. Энг йирик корхоналари: Светогорск ва Сясь целлюлоза-қоғоз к-тлари. Приозёрск целлюлоза з-ди ва Гатчина картон-қоғоз ф-каси. Алюминий саноати Волхов алюминий з-ди (махсус тоза металл ишлаб чиқарилади), Бокситогорск р-нидаги боксит кони, Бокситогорск ва Пикалёво глинозем з-дларидан иборат. Машинасозлик саноати, электротехника, энергетика, кемасозлик ва вагонсозлик, қ. х. машиналари и. ч. га ихтисослашган. Оғир машинасозлик ҳам мавжуд. Электротехника ва радио-электроника, приборсозлик, кемасозлик ва вагонсозлик, турли хил саноат жиҳозлари и. ч. саноат тармоқлари бор. Киме саноатида кон-кимё (фосфорит) тармоқлари ривожланган. Ёнилғи саноатининг энг йирик корхоналари: Кириши ш. даги нефтни қайта ишлаш з-ди (дизель ёнилғиси, мазут, бензин ишлаб чиқаради). Ўнлаб торф ва сланец, боксит корхоналари ишлаб турибди. Қора ва рангли металлургия ривожланган. Енгил саноатнинг тикувчилик, трикотаж, пойабзал тармоқлари, озик-овқат саноати корхоналари мавжуд. Свирь, Волхов, Вуокса, Нарва дарёларида ГЭС, Кириши ГРЭС, АЭС (Сосновий Бор ш. да) қурилган.

Қ. х., асосан, шаҳар атрофини мева, сабзавот билан таъминлашга ихтисослашган. Сут-гўшт чорвачилиги, чўчқачилик, паррандачилик билан шуғулланилади. Ем-хашак (жами экин майдонининг 2/3 қисми), ғалла экинлари, СанктПетербург атрофида картошка, сабзавот экилади. Волга — Болтиқсув йўли, Оқ денгиз—Болтиқ канали, Ладога ва Онега кўлларида, Нева, Свирь ва б. дарёларда кема қатнайди. Денгиз портлари — Санкт-Петербург, Виборг, Кронштадт (Болтиқ ҳарбий денгиз флоти базаси); дарё портлари — Санкт-Петербург, Шлиссельбург, Свирица, Вознесенье, Подпорожье, Лодейное Поле.

Ленинград вилояти ҳудудида кўпгина хлорид-натрийли минерал сувли булоқлар, Фин қўлтиғи соҳили бўйлаб сапропелли балчиқлар конлари жойлашган. Курорт зоналари — Ленинград (таркибига Сестрорецк курорти ва Зеленогорск, Солнечное, Репино, Комарове, Ушково, Серово, Молодёжное, Смолячково курорт жойлари киради) ва Виборг ҳамда Лужск курорт р-ни. «Старая Ладога» тарихий-меъморий ва археология ҳамда «Монрепо парки» тарихий-меъморий ва табиий музей-қўриқхоналари фаолият кўрсатади. Ленинград вилоятида ўзининг меъморийпарк ансамбллари билан машҳур бўлган Гатчина, Ломоносов, Пушкин, Петродворец, Павловск ш. лари бор.


Кирилл алифбосида мақола: ЛЕНИНГРАД ВИЛОЯТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Л ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЭСТОНИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КАРЕЛИЯ
ФИНЛЯНДИЯ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты