ЛОКЛИ МИНИАТЮРА

ЛОКЛИ МИНИАТЮРА — ёғоч, металл, мағзи сохта (папьемаше)дан ишланиб усти лок билан қопланган безакли буюмлар; купинча бўртма, ўйма, қадама, чизма нақшлар билан безатилади. Локли миниатюранинг асосий хусусияти — силлиц текис юзанинг тиниқ жилваси, замин ранглари, тасвир ва инкрустация кескинлиги, ўйма безакларда жозибали нурсоя ўйини, шаклининг ёрқинлиги.

Хитойда мил. ав. 2-минг йилликдан маълум (коса, кўза, қутича, пардоз идишчалари ва б.), айниқса, кўп табақали ўйма, қора ёки рангли заминга бўёқлар, тилла билан ишланган тасвирлар, садаф, кумуш ва б. қадаб безатилган (сирти лок дарахти шарбати билан крпланиб пардозланган) буюмлар кенг тарқалган. Буюмларнинг безак мужассамотларида манзара, гуллар, маиший лавҳалар кўп учрайди. Локли миниатюра Корея, Япония, Ҳиндихитой мамлакатларида шунингдек, Вьетнам, Лаосда ҳам кенг тарқалган. 15—17-а. ларда Эрон, Ҳиндистон, Марказий Осиё (Ҳирот)да, айниқса, темпера билан ишланган мағзи сохтадан ясалган буюмлар машҳур бўлган. Ҳиндистон Л. м. буюмларига одамлар, қушлар шакллари туширилган. 15—16-а. ларда яратилган қўлёзма китоблар муқоваларида турли мавзуда яратилган Локли миниатюралар учрайди. Мас., Алишер Навоий девони қўлёзмалари муқовалари.

Локли миниатюра 15—17-а. ларда Шарқдан Ҳиндистон, Эрон, Марказий Осиё орқали Европага кириб келган, 18-а. да ривожланган: Францияда «Мартен» фирмаси, Германияда Локли миниатюра ф-каларининг миниатюралар билан безатилган буюмлари (тамакидон, қутича ва б.) усули ва бадиий маҳорати билан ажралиб туради; 18-а. дан Россияда ҳам ёғоч, папье-маше, металл буюмларга мойбўёқ билан тасвир ишлаш ва уни локлаш анъанаси ривожланган.

Марказий Осиёда, жумладан Бухорода 16-а. да Локли миниатюра мавжуд бўлганлиги ва бадиий буюмлар тайёрланганлиги ҳақида маълумотлар сақланган. Ўзбекистонда миниатюра санъати кенг кўламда ва изчил ривожланиши 20-а. 70-й. ларига тўғри келади. Китобат санъатиии қайта тиклаш учун олиб борилган ҳаракатлар самарали якунланди. 1991 й. дан Локли миниатюра амалий санъатнинг кенг тарқалган турларидан бирига айланди. Мағзи сохтадан қилинган буюмларни бадиий безатишда нақш мужассамотларида ёзувлардан фойдаланиш, ўрта аср миниатюраси анъаналарига таяниш муҳим натижалар берди. Анъанавий мавзуларда асарлар яратиш, шу билан бирга бу мавзулар асосида эркин мужассамотлар ҳам яратишга интилиш кузатилади. Ш. Муҳаммаджонов, Н. Холматов, Т. Болтабоев, А. Исроилов, Ш. Шомансуров, А. Йўлдошев, Б. Йўлдошев ва б. бу соҳада самарали ижод қилмоқда.


Кирилл алифбосида мақола: ЛОКЛИ МИНИАТЮРА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Л ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМАЛИЙ САНЪАТ
ЭРОН
ҲИНДИСТОН
БОБИЛ-ОССУРИЯ МАДАНИЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты