ЛЯМБЛИОЗ

ЛЯМБЛИОЗ (lambliosis) — лямблиялар қўзғатадиган инвазион касаллик. Одамларда Лямблиозни Lamblia intestinalis қўзғатади. Лямблияларнинг ҳаракатчан (вегетатив) ва ҳаракатланмайдиган (циста) шакллари бор. Касаллик манбаи лямблиялар билан зарарланган киши ҳисобланади. Лямблиялар соғлом одамнинг меъда-ичак йўлига тушиб, ингичка ичакда кўпаяди ва унинг шиллиқ пардасини зарарлайди. Улар ингичка ичакдан йўғон ичакка ўтиб (бу ер улар учун ноқулай шароит хисобланади), ўз ҳаракатини йўқотади ва цис-таларга айланади. Улар нажас билан ташқарига чиқади. Лямблия цисталари ташқи муҳитда яхши сақланади. Касаллик лямблия тушган овқат (айниқса, мева ва сабзавотлар) истеъмол қилинганда ва сув ичилганда, шунингдек, кир қўл ва рўзғор буюмлари орқали юқади. Турли географик минтақаларда катта ёшдаги ахрли орасида 5—12% ҳолларда нажасда циста топилади. Лямблиоз аксари болаларда учрайди. Клиник белгилари зарарланган аъзога қараб ҳар хил бўлади. Кўпроқ ичак ва ўт йўллари зарарланади. Баъзан касаллик аломатлари рўйрост кўринмай, энтерит, холецистит ва ҳ. к. билан бирга кечиши ҳам мумкин. Текшириш чоғида нажасдан лямблияларнинг цистаси, ўт (сафро)дан унинг вегетатив шаклларини топиш мумкин. Лямблиознинг олдини олишда шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш талаб этилади. Давоси: касалликнинг кечишига қараб трихопол, фуразолидон, аминахинол ва б. буюрилади. Ўзбекистонда Лямблиоз нингтурли жихатлари проф. Н. А. Деҳқонхўжаева томонидан чуқур ўрганилган.


Кирилл алифбосида мақола: ЛЯМБЛИОЗ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Л ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
МЕЪДА
ОКЕАН
ОВҚАТЛАНИШ
ГЕОГРАФИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты