ЛЎДИЙЛАР

ЛЎДИЙЛАР — Ҳиндистондаги Деҳли султонлиги (1206—1526)да ҳукмронлик қилган сулола (1451 —1526). Л. Ҳиндистондаги афғон қабилаларидан. Асосчиси — Баҳлул Лўдий. У қарийб 40 йил Дехли султонлигини бошқарган. Бахлул Лўдий даврида Жанпур (1479), Гвалиор, Калпна ва Дҳолпур султонликлари Деҳли султонлигига қўшиб олинган. Л . нинг охирги ҳукмдори Иброҳим Лўдий даврида (1517—26) мамлакат сиёсий ва иқтисодий инқирозга юз тутган, афғон мулкдор зодагонларининг исёнлари кучайган. 1526 й. Панипатда (Деҳли яқинида) Бобур қўшини билан бўлган урушда Иброҳим Лўдий ўлдирилгач, Лўдийлар сулоласи тугаган. Лўдийлар ҳукмдорлари: Баҳлул Лўдий, Искандар Лўдий, Иброҳим Лўдий.


Кирилл алифбосида мақола: ЛЎДИЙЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Л ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



БОБУР
ЭРОН
ҲИНДИСТОН
МИСР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты