МАНЗАРА, пейзаж — тасвирий санъ-о/янинг табиат кўринишини акс эттирадиган жанри ва шу жанрда яратилган санъат асари. Манзарада шаҳар кўриниши ёки меъморий мажмуалар (меъморий Манзара), денгиз кўринишлари (марина) ва ҳ. к. ҳам тасвирланади. Атроф муҳитни тасвирлаётган рассом унда ўзи ва замондошларининг таби-атга муносабатларини ифода этади, шу жиҳатдан яратилаётган асар ҳис-туйғу ва ғоявий мазмунга эга бўлиб, муҳим аҳамият касб этади. Инсон томонидан атроф дунёни маънавий (қисман амалий) ўзлаштиришнинг турли томон ва даражаларини акс эттирган Манзара ўзида катта маъно ташийди. Табиат тасвирлари табиат, унинг қонуниятлари ҳақидаги тасаввурлар (олам гумбази, ой, қуёш, юлдузлар, дунё мамлакатларининг шартли белгилари) юзага келган пайт (неолит) дан ўз ифодасини топган. Қад. Шарқ маданиятида таби-атни яхлит ҳолда кўпроқ аниқ хусуси-ятларга эга бўла бошлаган ҳодисалар муҳити деган тасаввур шаклланган. Мил. ав. 16—15-а. лар Қад. (ШарқБобил, Оссурия, Миср) деворий расмлари ва бўртма тасвирларидаги жанг, ов ва б. лавҳаларда Манзаранинг айрим бўлаклари мавжуд. Миср деворий расмлари ва бўртма тасвир (рельеф)ларида илк бор безаклар ритми орқали ҳайвонот, ўсимлик ва табиий ҳодисаларнинг ишонарли таъсирчан бирлигига эришилган. Юнон санъатида, одатда, Манзара таркибий қисмларини инсон тасвиридан ажратиб бўлмайди. Европа ўрта асрлар санъатида Манзара (айниқса, шаҳар ва алоҳида бино кўринишларида), одатда, воқеа содир бўлаётган жойнинг фазовий қурилишини аникдаш воситаси сифатида хизмат қилган. Мусулмон Шарқи мамлакатларида 13—14-а. лардан китоб миниатюраларида Манзарага кўпроқ ўрин берилган: яшнаб турувчи соф бўёғи ва гиламдай текис сатҳли ком-позицияси, сеҳрли боғ тасаввурини яратувчи табиати, ҳар бир бўлак жўшқин кўтаринкилиги билан диққатга сазовор. Ҳиндистон (айниқса, Бобурийлар даври миниатюра мактаби асарларида), Ҳиндихитой, Индонезия (афсонавий ва эпик мавзудаги рельефларидаги тропик ўрмонлар образи) ўрта асрлар санъатида ландшафт деталлари, айниқса, жўшқин қудратга эга. Манзара мустақил жанр сифатида Хитойнинг ўрта асрлар тасвирий санъатида ўта муҳим ўрин тутади. Манзарага табиатнинт доимо янгиланиб турувчи олам қонунининг кўргазмали умумлашмаси сифатида қаралган (бу «тоғлар — сувлар» М. турида ўз ифодасини топган). Япония санъати (12—13-а. лар)да Манзара безак санъатида безакдаги энг муҳим оҳангларни алоҳида ажратиб олишга мойиллиги билан диққатга сазовор. Ғарбий Европа санъатида Манзарага асар руҳий оламининг муҳим қисми сифатида қаралган. Шартли замин (тилла ёки нақшли) Манзара билан алмаша борган (итальян Жотто, А. Лоренцетти, 13—14-а. лар; нидерланд ака-укалар X. ва Я. Ван Эйк, 15-а. 1-ярми ва б.). Уйғониш даври рассомлари чизги ва этюдларида олам ҳақидаги рационал қонунларга амал қилиб, Манзарага реал воқеалар муҳити сифатида қараганлар (итальян Леонардо да Винчи, Ж. Беллини, Тициан; немис А. Дюрер, М. Нитхардт ва б.), айни шу даврда Манзаранинг алоҳида жанр сифатида шаклланишига (аввало графикада) замин яратилди.
19-а. рус Манзара жанрида романтик анъаналар етакчи роль ўйнаган бўлса (Ф. Матвеев, М. Воробьев, И. Айвазовский), 19-а. 2-ярмида передвижниклар ҳаракати б-н боғлиқ реалистик Манзара жанри гуркираб ўсди (И. Шишкин, А. Саврасов, И. Левитан ва б.).
20-а. да Европа ва Америкада техника оламини табиатга қарши қўювчи индустриал Манзара кенг тарқалди. Реалистик Манзара ҳам жадал ривожланди, унда гўзал табиат ўзидай табиийлигича тасвирланади.
Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистон худудида ўрта асрлар санъатида мусулмон Шарқи мамлакатларида бўлгани каби нақш — безак асосий ўринни эгаллаган. Гириҳ, ислимий нақшларда услублаштирилган ўсимлик бўлаклари кўп ишлатилган. Ўрта Осиёда шаклланган миниатюра мактаблари вакиллари қўлёзма китобларга ишлаган раем ва безаклар бўёқларининг уйғунлиги, замин сифатида Манзара ва меъморликка эъти-борнинг кучлилиги билан диққатга сазовор. Ўрта Шарқ санъати, жумладан, Ҳирот, Ўрта Осиё миниатюра санъатида Манзара юксак даражада намоён бўлган. Айниқса, Камолиддин Беҳзоднинг мўъжаз асарларида Манзара, табиат кўриниши маҳорат билан ишланган. Унинг давомчилари Маҳмуд Музаҳҳиб, Абдулла Мусаввир, Муҳаммад Мурод Самарқандий, Муҳаммад Нодир Самарқандий ва б. ижодида хам Манзара кўринишлари муҳим ўрин эгаллайди.
Ўзбек Манзара жанрининг ҳақиқий ривожланиши 20-а. га тўғри келади. Шу даврда дастгоҳ санъатида Манзаранинг нодир намуналари яратилди. П. Беньков, Ў. Тансиқбоев, Н. Карахан, Р. Темуров, Р. Аҳмедов, Н. Қўзибоев, А. Мирсоатов ва б. бу соҳада самарали ижод қилдилар ва ўзбек тасвирий санъатида Манзара жанри ривожига катта ҳисса қўшдилар.
Неъмат Абдуллаев.