КРИВОШИПЛИ МЕХАНИЗМ

КРИВОШИПЛИ МЕХАНИЗМ — қўзғалмас ўқ атрофида айланиб бир тур ҳаракатни иккинчи тур ҳаракатга айлантирувчи звеноси (кривошип ёки тирсақли вал) бўлган механизм. К. м. да, одатда, айланма ва илгариланма кинематик жуфтлар бўлади. Кривошипли механизм нингясси (барча звенолари параллел текисликларда харакатланадиган) ва фазовий, 4 звеноли ва кўп звеноли турлари бор. Машинасозликда энг кўп тарқалган ясси 4 звеноли Кривошипли механизм 3 гуруҳга: 4 звеноли кривошип-ползунли, шарнирли ва кривошип-кулисали турларга бўлинади. Кривошип — ползунли механизм айланма ҳаракатни тўғри чизиқли илгарилама-қайтма ёки аксинча ҳаракатга айлантиради. Унинг аксиал ва дезаксиал турлари бор; поршенли двигателлар, компрессор, пресслар, васослар ва б. да қўлланилади. Кривошип коромислоли механизм айланма ҳаракатни тебранма харакатга айлантиради. Тўқув автоматларидаги 4 звеноли кривошипкоромислоли механизм батан механизми дейилади. Бундай механизмлар ҳамир қориш машиваларида ҳам ишлатилади. Таркибида 2 кривошип бўлган 4 звеноли механизм қўш кривошипли механизм дейилади (мас, шарнирли антипараллелограмм механизми). Кривошипли механизм м . нинг яна бошка турлари ҳам бор (яна қ. Кулискали механизм, Шарнирли механизм).


Кирилл алифбосида мақола: КРИВОШИПЛИ МЕХАНИЗМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КУЛИСАЛИ МЕХАНИЗМ
ЕР
МЕХАНИЗМ
ШАРНИРЛИ МЕХАНИЗМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты