КУЛИСАЛИ МЕХАНИЗМ — айланма ёки тебранма ҳаракатни қўзғалувчан звено — кулиса ёрдамида илгариланма-қайтма ёхуд аксинча ҳаракатга ўзгартирадиган механизм. Энг кўп тарқалган 4 звеноли ясси К. м. нинг кривошип-кулисали, кулисакоромисло-ли, кулиса-ползунли ва икки кулисали хиллари бор. Кривошип-кулисали механизмларда кулиса айланма, тебранма ёки илгарилама, кулисакоро-мислоли механизмларда кулиса тебранма ёки илгарилама ҳаракат қилади. Кулиса-ползунли механизмлар тебранма ҳаракатни илгарилама ҳаракатга айлан-тиради (ва аксинча). Кулисали механизм ҳаракатларини ўзгартиришда, ҳисоблаш-ечиш ма-шиваларининг синус механизмлари сифатида, ҳисоблаш-ечиш машивасининг тангенс механизми сифатида иш-латилади. Икки кулисали механизмлар муфталарда қўлланилади. Анча мурак-каб ва кўп звеноли Кулисали механизм лардан ички ёнув двигателида, буғ машиваларининг реверс механизмлари ва б. жойларда кенг фойдаланилади.