МЕҲНАТ ТАРБИЯСИ

МЕҲНАТ ТАРБИЯСИ — тарбиянинг муҳим тури, шахсни шакллантиришнинг зарур шартларидан бири бўлган педагогик жараён. М. т. кишидан ижтимоий фойдали меҳнатга ички эҳтиёж, ин-тизом, батартиблик, ташкилотчилик, ташаббускорлик, ишчанлик, ишнинг кўзини билиш сингари сифатларни қарор топтиришга хизмат қилади. Меҳнат инсон эхтиёжларини қондиришнинг биринчи ва асосий воситаси бўлганлиги учун ҳам Меҳнат тарбияси тарбиянинг бошқа ҳамма турларидан олдин пайдо бўлган.

Меҳнат тарбияси ғоят кенг фалсафий-педагогик категория бўлиб, «меҳнат таълими», «касбга йўналтириш», «политехник таълим», «касб таълими» сингари ту-шунчаларни ўз ичига олади. Меҳнат тарбияси бериш ҳамма замонларда ҳам жамият тараққиётининг асоси, ёшларни ҳаётга тайёрлашнинг энг муҳим воситаси бўлиб келган. Шунинг учун ҳам барча ило-ҳий китоблар ва ҳамма мутафаккирлар томонидан яратилган битикларда Меҳнат тарбиясига катта эътибор берилган. Лекин уларга материалист (моддиюнчи) лардан фарқли тарзда Меҳнат тарбияси дейилганда фақат жисмоний меҳнатга доир кўникма ва малакаларни шакллантириш кўзда тутилмаган. Меҳнат тарбияси, аввало, оилада бола ўзини англай бошлаши б-ноқ амалга оширила боради. Жумладан, чақалоклар гўдаклик босқичига ўтишлари б-ноқ, уларга дастлабки Меҳнат тарбияси берила бошланади. Шундай қилинмаса, бола фақат истеъмолчига айланиб қолади ва натижада у ношуд ва ялқовгина эмас, маънавияти кемтик шахс ҳам бўлиб шаклланиши мумкин.

Болаларга Меҳнат тарбияси беришда боғча, мактаб сингари ижтимоий педагогик муассасалар катта ўрин тутади. Чунки бу муассасаларда Меҳнат тарбияси илмий асосда тегишли мутахассислар томонидан уюштирилади. Меҳнат тарбиясини ташкил этишдаги асосий жиҳат шундаки, у болаларнинг ёш хусусиятлари, руҳий, аклий ва жисмоний имкониятларига мувофиқ бўлиши лозим. Боланинг имкониятларидан енгил Меҳнат тарбияси уларни зериктиргани каби уларнинг имкониятларидан оғир топшириқлар болаларни бездириши мумкин. Меҳнат тарбиясини амалга оширишда тизимлилик ва ин-тизом бўлишига қатъий амал қилиниши жоиз. Акс ҳолда, ҳар қандай қобилиятли бола ҳам етарлича Меҳнат тарбияси ололмаслиги мумкин. Меҳнат тарбияси учун мактаб даври энг қулай фурсатдир. Биринчи навбатда, ўқиш жараёнининг ўзи оғир акдийжисмоний меҳнатдир. Мактабга ўз вақтида келиб-кетиш, ўқиш-ёзишни ўрганиш, берилган билимларни эгаллаш учун ўқувчиларга Меҳнат тарбияси берилган бўлиши керак. Чунки ўқув топшириқларини бажариш, дарс ўзлаштириш, ўтилганларни такрорлаш, ёзма ишлар бажариш, керакли матнларни ёдлаш, кўчирмалар олиш, лу-ғатлар билан ишлай олиши учун ўқувчи муайян ин-тизомга риоя этиши, ташкилотчилик қобилияти ва ишчанлик хусусиятига эга бўлиши, ишнинг кўзини билиши керак. Меҳнат тарбиясида, аввал айтилганидек, меҳнат таълими ва касбга йўналтириш жараёнларининг ҳам ўрни катта. Чунки бу жараёнларда ўқувчилар бевосита тегишли меҳнат кўникмаларини эгаллаш ва уларни мустақил равишда қўллаш босқичини ўтайдилар. Шунингдек, улар бу аснода қайси бир меҳнат йўналиши ўзига мувофиқроқ эканлигини билиб оладилар. Шунинг учун ҳам меҳнат таълими имкон қадар хилма-хил бўлиши ҳамда ўқувчиларнинг ақлий, жисмоний имкониятлари ва жинсий хусусиятларига мувофиқ келиши зарур.

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури (1997 й. 29 авг.)га мувофиқ, ўрта махсус таълим босқичининг мажбурий бўлганлиги ўзбек ўқувчиларига Меҳнат тарбияси беришда ало-ҳида аҳамият касб этади. Чунки, бу босқич тўлиқ касбга йўналтирилган бўлиб, касбҳунар коллежлари ўқувчилари бевосита ўзлари танлаган касбларга доир кўникма ва малакалар шакллантирсалар, академик лицей ўқувчилари келажакда эгаллайдиган касбларнинг назарий асосларини ўзлаштирадилар. Олий таълимнинг бакалавриат ва магистратура босқичларида Меҳнат тарбияси бевосита касб таълими билан қўшиб амалга оширилади. Меҳнат тарбияси беришда ўқувчиларнинг бўш вақтидан тўғри фойдаланиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Болаларнинг ўқув режасида кўзда тутилган, меҳнат амалиётини ўташларини тўғри ташкил этиш, уларни болалар, ўсмирлар ижодиёти саройлари, уйлари, клублари ва марказлари қошидаги тўгаракларга кўпроқ жалб қилиш ёш авлоднинг комил шахслар сифатида шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.

Қозоқбой Йўлдошев.


Кирилл алифбосида мақола: МЕҲНАТ ТАРБИЯСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
ФРАНЦИЯ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ФОРОБИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты