МИЗОЖ

МИЗОЖ (араб) ., темперамент — шахс фаолиятининг индивидуал хусусиятлари, яъни алоҳида психик жараён ва ҳолатидаги темпи, ритми, интенсивлиги тавсифи, физиологик жиҳатдан нерв системаси фаолиятининг типларига боғлиқ. Бу кишидаги ҳисси-ётнинг қўзғалиши ва унинг умумий ҳаракатчанлигида намоён бўлади. Ҳар қайси кишидаги ҳиссиётнинг қўзғалиш тезлиги, кучи ва барқарорлиги ҳар хил. Бу организмнинг атроф муҳит таъсирига жавобан кўрсатадиган ихтиёрсиз реакцияларида айниқса яққол кўринади. Бу хусусиятлар ташқи томондан кишининг имо-ишоралари (мимикаси)да ифодаланади. Киши ҳиссиётининг бундай қўзғалувчанлик хусусиятлари диққатяинг кучи ва барқарорлигида, ирода сифатларида, аклий жараёнлар, жумладан, нутқ тезлигида акс этади. Ихтиёрсиз фаолликнинг қандай юз беришига қараб кишилар сусткаш, ла-пашанг ёки тезкор, бетоқат, серғайрат каби сифатларга ажратилади. Шу хилдаги индивидуал хусусиятлардан кишининг Мизожи таркиб топади. Мизож тушунчаси Гиппократ давридаёқ маълум бўлган. Мизож ҳақида 2 хил назария — гуморал ва морфологик назария мувжуд. Гуморал назария энг қад. бўлиб, унга кўра, Мизож организмдаги муайян суюқлик (хилт)лар хусусиятлари б-н боғлиқдир. Бу назарияда Гиппократ таълимоти асосий ўринда туради. Унга кўра, одам М. ининг турлича бўлиши организмдаги 4 суюқлик — қон, сафро, балғам, қора ўтнинг нисбати билан боғлиқ. Организмдаги қайси суюқшкнинг устун бўлишига қараб, одам Мизожи жиҳатдан 4 типга: сангвиник, холерик, меланхолик ва флегматик М. ларга бўлинади. Бу типларнинг психологик тавсифини И. Кант системалаштирган. Шунга мувофиқ, сангвиник М. чаққон, илдам, ҳар хил воқеаларга ҳозиржавоб, ғам-ғусса ва муваффақиятсизликларга бардошли, таассуротларни жўнгина ўзгартира оладиган хусусиятларга эга шахс Мизож Холерик М. лилар жўшқин, қизиққон, сержахл, серзарда, кайфияти тез ўзгарадиган кишилардир. Меланхолик Мизож эгалари журъатсиз, ҳадиксирайдиган, арзимаган нарсадан жуда ташвишланадиган, юввош, сусткаш бўладилар. Флегма-т и к М. — сует ҳаракат, вазмин, совуққон, турғун кайфиятли, руҳий ҳолати ташқаридан яхши сезилмайдиган хусусиятли шахс Мизож Морфологик назария (Э. Кречмер ва У. Шелдон) Мизожни тана тузилишига ва ташқи қиёфасига қараб белгилайди. Мизожнинг марказий нерв системаси билан боғлиқ илмий назариясини И. П. Павлов ишлаб чиққан. У нерв системасини 3 асосий хусусиятга: қўзғалиш ва тормозланиш кучи, бу жараёнларнинг мувозанати ва уларнинг илдамлик даражасига қараб бир-биридан фарқ қилишини аникдади. Фаннинг ҳоз. тараққиёт босқичида психологлар Мизожнинг олий нерв фаолияти хусусиятлари билан боғлиқлиги тўғрисидаги ғояларни ишлаб чиқишди.


Кирилл алифбосида мақола: МИЗОЖ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
ФОРОБИЙ
МАРКАЗИИ НЕРВ СИСТЕМАСИ
Туш таъбири ўзбек тилида


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты