МИКОЛОГИЯ (юн. mykes — замбуруғ ва…логия) — ботаниканмж бир бўлими. Замбуруғларнинт морфология, систематика, биология, физиология, биокимё, экология, геогр., филогени-яси, шунингдек, уларнинг табиатда ва одам ҳаётидаги ахамиятини ўрганади. Микология фитопатология (ўсимликлардаги касалликларнинг кўпини фитопатоген замбуруғлар қўзғатади), тиббиёт, ветеринария (кўп паразит замбуруғлар одам ва ҳайвонларда турли касалликлар, мас, дерматомикозлар, микотоксикозларни қўзғатади) ва б. билан боғлиқ.
Замбуруғлар ҳақидаги маълумотлар қадимдан маълум. Mac, мил. 1-а. да қадимги юнон олими Плиний Катта замбуруғларнинг дарахт поялари ва тўнкаларда ривожланишини ёзиб, уларни таснифлашга ҳаракат қилган. 1578 й. голланд ботаниги К. Клаузиус 221 замбуруғнинг ранг тасвири берилган атлас чиқарган эди.
Одатда, Микологиянинг ривожланиши 3 даврга ажратилади. Биринчи давр 19-а. нинг ўрталаригача давом этган. Бу даврда ҳар хил замбуруғларни тасвирлаш ва таснифлашга уринишлар бўлган. Иккинчи даврда (19-а. нинг ўртасидан охиригача) замбуруғлар систематикасига оид ишлар б-н бирга уларнинг онтогенези ва филогенези ҳам ўрганилган. Бу даврда француз олимлари ака-ука Л. ва Ш. Тюланлар уншудринг, занг ва қоракуя замбуруғлардаги плеоморфизм ҳодисасини, яъни бир тур замбуруғда турли хилда спора ҳосил бўлишини аникдашди (шу сабабли, бу замбуруғлар дастлаб алоҳида турга ажратилган). Немис ботаниги А. де Бари паразит замбуруғларни экспериментал ўрганиш, унинг шогирдлари сапрофит зам-буруғларни экиш методикасини ишлаб чиқдилар. Россияда М. С. Ворониннинг паразит замбуруғлар устида қилган ишлари муҳим аҳамият касб этди. Учинчи — янги даврда замбуруғлар физиологияси ва биокимёси ривожлантирилади. Немис олими Г. Клебснинг зам-буруғлар онтогенези устидаги ишлари катта роль ўйнади. Микологияда цитологик усул кенг жорий қилинди. Занг замбуруғлар морфологияси, цитологияси, уларнинг паразит замбуруғлар билан ўзаро алоқалари ҳамда паразит замбуруғлар ва улар билан касалланган ўсимликлар физиологияси чуқур ўрганилди. Замбуруғлар, айниқса, актиномицетлар ролининг ошиши туфайли кўп мамлакатларда, шунингдек, Ўзбекистон ФА Ботаника илмий-ишлаб чиқариш маркази лаб. ларида уларни ўрганиш кенг йўлга қўйилди.