КЎРСАТУВ

КЎРСАТУВ (ҳуқуқда) – суриштирув, дастлабки тергов ва судла ҳал қиливаётган ишга оид бирор аҳамиятли ҳолатни аниқлаш учун шахснинг сўроқда берган тушунтириши. Кўрсатув ищдаги фактик маълумотларни изохлаш, таҳлил қилиш, бирор воқеага ва унинг иштирокчиларига алоқадор фикр-мулоҳаза, важ, тахмин ва илтимос тарзида ҳам бўлиши мумкин. Фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича судда тарафлар, 3-шахслар, уларнинг қонуний вакиллари ва гувохлар, жиноят ишлари бўйича эса — гумон остидаги шахс, айбланувчи, судланувчи, гувоҳ ва жабрланувчи, баъзан эксперт сўроқ киливади. Сўроқца қонун талабларига қатьий риоя қилиниши шарт. Жисмоний ёки руҳий қийваш, қўрқитиш, алдаш, ҳуқуқ ва эркинликларини ғайриқонуний чеклаш йўли билан Кўрсатув олишга жиноят сифатида қаралади ва бунинг учун жазо белгиланган (Ўзбекистон Республикаси ЖК, 235-модда). Бу йўл билан олинган Кўрсатув далил ҳисобланмайди. Тарафлар, 3-шахс, уларнинг қонуний вакиллари даъвони қувватлаш ёки инкор этиш учун Кўрсатув беради. Гумон остидаги шахс, айбланувчи ва судланувчининг Кўрсатуви эса уларга эълон қилинган гумон ёки айбга оид бўлади. Кўрсатув бериш уларнинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи ва ўзини ҳимоя қилиш воситасидир. Шу боис улар Кўрсатув беришдан бош тортгани ёки билатуриб ёлғон Кўрсатув бергани учун жавобгар қилинмайди, аммо сўроққа чақирилганда келишга мажбур, акс ҳолда милиция орқали келтирилади. Айбга иқрорлик мазмунидаги Кўрсатув синчковлик билан текширилиши лозим ва фақат тўготанган бошқа далиллар билан тасдиқланганда инобатга олинади. Айбга иқрорлик ва қилмишдан сидқидилдан пўшаймонликни суд жазо тайинлашда эътиборга олиши шарт. Бу хил Кўрсатув берган шахс жабрланувчи билан ярашса, баъзи жиноятлари учун жавобгарликдан озод этилиши мумкин (Ўзбекистон Республикаси ЖК 66’» модда).

Гувоҳ ва жабрланувчининг Кўрсатув бериши — фуқаролик бурчи ҳисобланади. Шу боис улар ўзларига маълум бўлган иш учун аҳамиятли ҳолатлар ҳақида Кўрсатув беришдан бош тортса ёки била туриб ёлғон Кўрсатув берса, қонунга биноан жавобгарликка тортилади. Жисмоний ёки руҳий нуқсонлари сабабли воқеаларни идрок қилишга ва улар ҳақида Кўрсатув беришга лаёқатсиз шахс, шунингдек, судда вакил ётси ҳимоячи бўлиб қатнашган шахс гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши мумкин эмас. Жиноят иши бўйича гумон остидаги шахс айбланувчининг яқин қариндошлари фақат ўз розилиги билан гувоҳ ёки жабрланувчи тарзида сўроқ қилиниши ва Кўрсатув беришлари мумкин. Эксперт ўз хулосасидаги айрим нуқсонли, зид ва ноаниқ жумла ва иборалар ҳақида Кўрсатув бериши мумкин. Барча Кўрсатув ларга ишдаги далилларга қиёслаган ҳолда баҳо берилади.

Ғафур Абдумажидов.


Кирилл алифбосида мақола: КЎРСАТУВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АДВОКАТ
ТАРАФЛАР
ТОШКЕНТ
АЙБ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты