КЎҲАК (форс. — кичик тоғ) — Зарафшон тизмасидаги кичик тоғ, тепалик. Самарқанд ш. яқинидаги ҳоз. Чўпонота тепалигининг қад. номи. Дастлаб Ёқут Ҳамавий, Истахрий, Ибн Ҳавқал асарларида Жабали Кўҳак («Кўҳак тоғи») номи билан тилга олинган. Кўҳак этагидан оқиб ўтган Зарафшон дарёси ҳам ўрта асрларда шу тепалик номи билан Кўҳак дарёси (оби Кўҳак, К. суйи) деб аталган. Тоғдан чиққан гил қадимдан кулолчиликда ишлатилган.