КЎҲАКИЙ

КЎҲАКИЙ (Кўйкий) Султон Муҳаммад Ҳофиз Тошкандий, Ҳофиз Кўйкий (1490, окт. — 1584) — тарихчи, ҳуқуқшунос, таржимон. Али Қушчининг вабираси, паркентлик зи-ёли Мирзо Камолиддин оиласида ту-ғилган. Кейинчалик Тошкент ш. га кўчиб келган. У жуғрофия, этнография, ҳандаса, риёзиёт, фалсафа, мантиқ, фиқҳ ва адабиёт соҳаларининг ҳам би-лимдони бўлган. Кўҳакийнинг илмда камо-лот чўққисига чиққан даври Убайдул-лахон ва Абдуллахон II даврларига тўғри келади. Олим 10 дан зиёд асарлар ёзган. Шулардан «Рисолаи фифанний — ат тавсир вал калом» («Эътиқодга оид илмлар ҳақида рисола») номли асари қўлёзма ҳолида бизгача етиб келган.

К. Тошкентнинг ҳоз. Сағбон кўчасидаги ўз ҳовлисида қурдирган мадрасаси (қ. Ҳофиз Кўҳакий мадрасаси) пя му-даррислик қилган. Ироқ, Миср, Сурия, Афғонистон, Эрон, Туркия, Ҳиндистон ва б. мамлакатларда бўлган. Кўҳакий ўз замовасининг илмли ва обрўли кишиси бўлганлиги учун Тошкентдан тўй муносабати билан Ҳиндистонга Бобур ҳузурига юборилган (1528). Бобур «Бобурнома»да бу ҳақца ёзади: «Улуғ ош тортилганидан кейин… хожа Мирсултонға ва ўғлонларига ва Ҳофиз Тошкандий ва мулло Фаррух бошлиқ Хо-жанинг мулозимларига ва ўзга элчиларга ҳам олтундин, кумушдин таркаш била инъомлар бўлди». Шунингдек, ҳинд тарихчиси Абдулқодир Мулукшоҳ Бадавоний ўзининг «Мунтахаб ат-та-ворих» номли тарихий асарида келтиришича, Кўҳакий 2-марта Ҳиндистонга боради (1569—70), Акбар томонидан қабул қилинади ва олимлик маҳорати учун катта туҳфалар олишга муяссар бўлади. Акбаршоҳ Кўҳакийни бобоси Бобурни кўрган табаррук киши сифатида улуғлаб, Деҳлидан бир кунлик йўлга чиқиб тантана билан кўтиб олган. Бадавоний ёзади: «У Ҳиндистондан Мак-кага боради ва у ердан Туркияга келади. Турк султони билан учрашади. Ҳинд диёрида топган иззат-обрўни у ерда ҳам топади. Вазирликка қилинган тақлифни рад этиб, ўз диёри Мовароуннаҳрга (Тошкентга) қайтиб келади ва у ерда вафот этади». Тошкентлик тарихчи Муҳаммад Солиҳ Қорахўжа ўғлининг «Тарихи жадидаи Тошканд» асарида «Тошкент диёридаги Ҳофиз Кўҳакий маҳалласидан Мавлоно Кўҳакий ақлий ва вақлий илмларда зўр олим бўлган. Жомий Ҳиротийнинг араб тили грам-матикасига оид «Шарҳи мулла» асарига хршия ёзган. Баҳс ва жадал илмининг қоидаларини аъло даражага етказгандир. Ҳофиз К. Тошкент аҳолиси ва олимларининг иф-тихори бўлиб, Дашти Қипчоқ, Фарғона, Мовароун-ваҳр, Бухоро, Эрон ва Хуросонда кенг шуҳрат қозонган олимдир», деб таъ-рифланади. Кўҳакий «Тарихи олий Чингиз» («Чингизхон ва унинг авлодлари тарихи») асарини ёзишда Жувайнийнинг «Тарихи жаҳонкушой» китобидан кенг фойдаланган. Кўҳакий Муҳаммад ибн Адноннинг 2 жилдли «Тарихи Туркистон» номли асарини форс тилидан ўзбек тилига таржима қилган ва унга баъзи маълумотларни қўшиб бошқа ном билан атаган. Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик интида унинг «Шарҳи одобул ал-мунозара» («Одоб ва ахлоқ тўғрисида мунозара» китобига шарҳ) китобининг араб тилида кўчирилган нусхаси ва араб тилида ёзилган «Фа-воид зиёия» («Мунаввар фойдалар») номли шархланган асари сақланмоқда. Баъзи маълумотларга қараганда, Кўҳакий Қаффол Шоший мақбарасига кираверишда ўнг тарафга дафн этилган. Ҳоз. Тошкент ш. нинг Собир Раҳимов тума-нида Кўҳакий яшаган маҳалла «Ҳофиз Кўйкий» деб аталади.

Ад.: Муниров Қ., Ирисов А., Носи ров А., Тошкент тарихида баъзи сиймолар, Т., 1983.


Кирилл алифбосида мақола: КЎҲАКИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
БОБУР
АЛИШЕР НАВОИЙ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты