КЎҲИСИМ

КЎҲИСИМ (форс. — кумуш тоғи) — Илоқ давлати ҳудудидаги кумуш кони (6—11-а. лар). Оҳангарон дарёсининг ўнг қирғоғида, Лашкарак ва Лояк сойлари бўйида, Кўҳисим ш. харобаси яқинида. 20-а. нинг 20-й. ларида геологлар С. Ф. Машковцев ва А. П. Кириков ва 60-й. ларда археолог Ю. Ф. Бурякову ерда тадқиқотлар олиб борган. Араб географлари — Истахрий, Ибн Ҳавқал, Қудама ва б. нинг ёзишича, Кўҳисим ўрта асрлар шарқида энг йирик кумуш конларидан бири бўлган. У ердан энг кўп кумуш қазиб олинган давр 7—9-а. ларга тўғри келади. «Шош кони» деган тамға босилган тангалар (8-а.) зарбхонаси айнан шу ерда жойлашганлиги аниқланган. Кўҳисимдан кон қазувчи қуллар турар жойлари ва кон қазишда ишлатиладиган асбоблар қолдиқлари топилган.


Кирилл алифбосида мақола: КЎҲИСИМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ИБН СИНО
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Исмлар маъноси. Энг оммабоп исмлар тўплами.
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты