МИРАЛИ, Мирали Шер — туркман халқ ижодидаги туркум афсона, сатирик эртак ва латифаларнинг бош қаҳрамони. Мазкур эртак ва латифаларда Навоий таржимаи ҳоли айнан эмас, балки унинг ҳаёти ва фаолиятидаги айрим воқеаларгина бадиий бўёкларда ифода этилган. Мирали (Алишер Навоий), Султон Суюн (Ҳусайн Бойқаро) ва шоҳ вазирлари иштирокида эртак ва латифалар туркумида воқеа мазмуни ақлий тортишув асосига қурилган бўлиб, туҳмат, риёкорлик фош этилади, икки тарихий шахс (Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқаро) нинг дўстлиги улуғланади.