МИРЗО ТУРСУНЗОДА [1911.19.4 (2.5), Тожикистон, Регар тумани Қоратоғ қишлоғи —1977.27.3, Душанба] — тожик шоири ва жамоат арбоби. Тожикистон халқ шоири (1961). Меҳнат Қаҳрамони (1967), Тожикистон ФА акад. (1951). Тожик драматургиясининг асосчиларидан бири. Дастлаб эски мактабда, кейинроқ янги усулдаги мактабда таҳсил олган. Тошкентдаги тожик пед. билим юртида ўқиган (1930). «Комсомоли Тожикистон» газ. да бўлим мудири, масъул котиб, сўнгра Хўжанд мусиқали театрида адабий эмакдош.
1939 й. лар Деҳотий билан ҳамкорликда яратилган «Хисрав ва Ширин» шеърий драмаси, «Восеъ қўзғолони» опера либреттоси тожик драматургиясининг дастлабки асарларидан саналади. 30-й. ларнинг 2-ярмида эълон қилинган «Мамлакат офтоби» (1936), «Хазон ва баҳор» (1937) достонлари Мирзо Турсунзодага катта шуҳрат келтирди. «Душанба-Xopor йўли қурувчиларига мактуб», «Жонбахш сув» достонларида улкан қурилишлар, уларда иштирок этаётган халқ жасорати шеърий манзаралар, ёрқин характерлар орқали кўрсатилади. 2-жаҳон уруши йилларидаги шеърларида («Хайр, азиз онажон», «Ҳеч қачон!», «Капитан хотираси» ва б.), «Ватан фарзанди» (1942) достонида халқлар дўстлиги, тожик халқининг уруш майдонлари ва мамлакат ичкарисидаги қаҳрамонлиги акс этган. Фольклор мотивлари асосида «Тоҳир ва Зуҳра» мусиқали драмасини ёзган (1943). «Ҳиндистон қиссаси» (1947), «Мен озод Шаркданман» (1950) сингари шеърий туркумларга кирган асарлар, «Ҳасан аравакаш» (1954), «Осиё овози» (1956) ва б. достонлари машҳур. Мирзо Турсунзода поэзияси реализми, романтик кўтаринкилиги, эмоционаллиги ва афоризмларга бойлиги билан ажралиб туради.
Мирзо Турсунзода маълум вақт Тошкентда яшаган ва ўқиган, Ўзбекистон ва ўзбек халқи ҳаёти ҳақида асарлар ёзган. Ойбек, Faфур Ғулом, Шайхзода, Зулфия, Миртемир ва б. билан ижодий алоқада бўлган. Асарлари ўзбек тилида нашр этилган. Неру (1968), Рудакий (1970), Жамол Абдул Носир (1972) мукофотлари ла-уреати.
Ас: Мен озод Шаркданман, Т., 1959; Шеърлар ва поэма, Т., 1969.
Раҳматулла Иноғомов.