МИРЗО ҒОЛИБ

МИРЗО ҒОЛИБ, Мирзо Асадуллахон Ғолиб [1797.27.12, Акбар-обод (ҳоз. Агра) — 1869.15.2, Дехли] — шоир, файласуф, тарихчи, луғатшу-нос олим. Асли самарқандлик. Буваси Мирзо Қўқонбек Хон 1748—49 й. ларда Самарқанддан Ҳиндистонга келади ва Лоҳурда лашкарбоши этиб тайинланади. Отаси Абдуллабек Хон Лакхнау, Ҳайдаробод ва Алварда ёлланма ҳарбий аскар бўлиб хизмат қилган. 15 ёшида Асад ва Ғолиб тахаллусларида шеърлар ёза бошлаган шоир кейинчалик Деҳлига кўчиб кетади. Бу ерда форс шоирлари асарлари билан танишади, айниқса, Бедил шеъриятига кўнгил боғлайди. 1817 й. у яна Аграга қайтади.

M. F. 2 қисмдан иборат «Партавистон» («Нуристон»), «Меҳри нимрўз» («Пешин қуёши», 1885) номли тарихий асарлар муаллифи. M. F. Баҳодир Шоҳ Зафар саройида солномачи унвонига эга бўлгач, унга темурийлар сулоласи тарихини ёзиш иши топширилади. «Меҳри нимрўз» китоби айни шу мақсадда ёзила бошлаган. M. F. унинг фақат 1китобини ёзиб тугатган. Бу асар Ҳумоюн ҳукмронлиги давригача бўлган воқеаларни ўз ичига олган. Мирзо Ғолибнинг «Куллиёти назми форси» («Форсча шеърлар тўплами»), «Сабадчин» («Гулдаста») шеърий тўпламлари бадиий ижоднинг ғазал, қасида, маснавий, рубоий, таркиббанд ва таржиъбанд каби жанрларидан ташкил топган.

Мирзо Ғолибнинг урду девони — «Девони Ғолиб» (1841) асари машҳур. 1800 байтдан иборат бу шеърий мажмуа урду тилида 100 марта нашр этилган. Форс тилида ёзилган «Куллиёти Ғолиб» асари ҳам бор. «Уди ҳиндий» («Ҳинднинг хушбўй новдаси») ва «Урдуйе муалло» («Олий урду») каби асарлари Мирзо Ғолибнинг дўстлари, замондош шоирлар ва б. танишларига йўллаган мактубларини ўз ичига олган.

Мирзо Ғолиб тилшунослик ва луғатчиликда ҳам катта ютукларга эришди. Унинг «Теғи тез» («Ўткир тоғ»), «Латойифи ғайби» («Махфий латифалар»), «Саволоти Абдулкарим» («Абдулкарим саволлари») каби асарларида форс ва араб тили луғатлари, умуман, луғатчиликнинг моҳияти ҳақидаги фикрлар баён этилган. Мирзо Ғолибнинг диққатга сазовор асарларидан яна бири — «Панж оҳанг» («Беш оҳанг») бўлиб, у 5 қисмдан иборат. lqисмида нома ёзишнинг тартиб ва усуллари, 2қисмда луғатчилик ҳақида сўз боради. Асарнинг 3қисмида номаларда шеърий парчалардан фойдаланиш ҳақида ёзилган. 4қисм Мирзо Ғолибнинг бошқа шоир ва адиблар асарларига ёзган тақриз ва дебочаларидан иборат. Сўнгги кием эса шоирнинг 1826—52 й. лар мобайнида ўз дўстлари — даврнинг пешқадам шоир ва мутафаккирларига ёзган мактубларидир.

Урду адабиётининг ривожида Мирзо Ғолибнинг ҳиссаси катта. У ғазални фақат нозик туйғуларни эмас, иқтисодийфалсафий ва сиёсий фикрларни ҳам ифодалаш воситаси деб билди. Шоир суфийликдаги мистицизмга қарши илғор ғояларни илгари сурди. Мирзо Ғолиб инсон — мутлақ ҳақиқатнинг инъикоси, деган фалсафий концепцияда турди. У инсон бошқа жонли мавжудотлардан ишонч, истак ва қобилиятга эга бўлганлиги билан фарқ қилишини таъкидлайди.

М. Ғ. Деҳлидаги Низомиддин Авлиё қабристонига дафн этилган. Шеърлар тўплами (Раҳмонберди Муҳаммаджонов, Ёнғин Мирзо таржимаси), ғазаллари (Шоислом Шомуҳамедов таржимаси) ўзбек тилида нашр этилган. Тош-кент ш. даги кўча, маҳалла, маежид Мирзо Ғолиб номига қўйилган.

Ас: Шайдо, 1965; Ғазаллар, Т., 1975.

Муҳайё Абдураҳмонова.


Кирилл алифбосида мақола: МИРЗО ҒОЛИБ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТЕМУРИЙЛАР
АЛИШЕР НАВОИЙ
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты