НАРХ-ФРАНКО — товарни харидорга ташиб етказиб бериш сарфларини ҳам ўз ичига олган улгуржи нарх. У одатдаги нархдан транспорт сарфларининг киритилганлиги билан фарқланади. Товарни сотувчи ташиб етказиш манзили — темир йўл ст-яси, кемалар порти, ом-бор ёки давлат чегараси бўлиши мумкин. Манзилнинг узоқ-яқинлигига, то-варнинг ортиб-тушириб берилишига қараб Н.-ф. ҳар хил бўлади. Н.-ф. харидор учун қулай бўлиб, транспортни ташкил этиш муаммоларидан озод қилади.
Халқаро савдода Н.-ф. нинг СИФ, ФАС, ФОБ сингари тижорат шартлари бор. СИФ (инг. Cost, Issurance, Freight — қиймат, суғурта, фрахт) — товарнинг сотилиш нархига товар қий-мати, суғурта ва манзилгача транспорт харажатлари ҳам киради; ФАС (Free Alongside Ship — кема бўйлаб эркин) — сотувчи ўз товари учун кема ёллай-ди, товарини кемагача ўзи ҳисобидан етказиб ва ортиб беради; ФОБ (Free on Board — кемада эркин) — кемани ха-ридор ёллайди, сотувчи ўз товари учун кемага юклаш даврига қадар жавобгар бўлиб, товар нархи бевосита товар қиймати ва уни юклашгача бўлган харажатлардан таги кил топади (яна қ. Франко).