НАРХ

НАРХ, баҳо — товар қийматининг пулдаги шакли; бозор иқтисодиётида амал қилувчи иқтисодий дастак. Иқтисодий тафаккур тарихидаги айрим қарашларда Нархни қийматнинг меҳнат назариясига асосланиб талқин қилишган, унга қийматнинг пулдаги ифодаси деб қаралган. 21-а. бошларидаги назариялар Нархни пулнинг миқдорий назарияси асосида изохлаб, Нархга харажатлар, товарнинг нафлилиги ва рақобат таъсир этишини эътироф этади. Нархни қиймат белгилайди, аммо у аниқ бир қийматдан юқори ёки паст бўлиши мумкин, бу эса бозордаги муайян товарга бўлган талаб ва таклифт боғлиқ. Нарх фақат қийматни эмас, балки талаб ва таклиф, шунингдек, товарнинг ижтимоий фойдалилиги, сифати ва б. товарлар ўрнини боса олиши, муомаладаги пулнинг харид қобилиятига ҳам боғлиқ. Бинобарин, Нарх қийматдан миқдоран фарқланади. Маҳсулот таннархи ҳар қандай Нархнинг асоси бўлиб, маҳсулотнинг ҳаётий цикли давомида унинг Нарх идаги ўзгаришларга катта таъсир кўрсатади. Нарх миқдори харажатларга ва товар сифатига тўғри мутаносибликда, ракрбатнинг шиддатига эса тескари мутаносибликда туради. Бозор иқтисодиётида Нарх бир нечта вазифаларни бажаради:

1) ҳисоб-китоб ва ўлчов вазифаси — Н. воситасида қилинган харажатлар, олинган натижанинг пулдаги миқдори аникланади. Харажатлар ишлатилган ресурслар миқ-орини унинг Нарх ига кўпайтириш opкали ҳисобланади; 2)рағбатлантириш вазифаси — Н. нинг ўзгариши и. ч. ҳажмини ўзгартиради. Талаб Нархга нисбатан тескари мутаносибликка эга. Нарх пасайса талаб рағбатлантирилади, аксинча, Нарх ошса (бошқа шарт-шароит ўзгармаган такдирда) таклиф рағбат олади. Нарх даги ўзгариш ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларга иштиёқ бағишлайди; 3) рақобат воситаси вазифаси — Н. рақибни бозордан си-қиб чиқариш ва бозорда ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун ишлатилади. Рақо-батчилар Нархни ўзгартириб туриш, уни шароитга қараб турлича белгилаш ор-қали ўзаро беллашадилар. Нарх рақобатлашувнинг иқтисодий воситаси ҳисобланади;

4) иқтисодиётни тар-тиблаш вазифаси — Н. бозор механизмидаги асосий иқтисодий дастак ёки восита. Нарх ўзгаришига қараб нимани ва қанча и. ч. кераклиги аникланади. Муайян товарлар Нарх ининг ошиши уларни кўплаб и. ч. кераклигини билдиради, аксинча, Нархнинг пасайиши товар и. ч. ни камайиши ёки умуман тўхтатилиши лозимлигини англатади. Нархга қараб бозори касод товарлардан воз кечилиб, бозори чаққон товарларни и. ч. га ўтилади. Бу эса ресурсларнинг бир соҳадан иккинчисига оқиб ўтиши-га, эски соҳа қисқариб, янги соханинг тез ривожланишига олиб келади. Нарх ресурсларни қайта тақсимлаш орқали иқтисодиётни тартиблайди.

Иқтисодиётнинг турли тармоқларида товарлар ва хизматлар олди-сотдисида қулланилиши Нарх тизимини яратади. Миллий иқтисодиёт ҳолатини ҳисоблашда жорий ва қиёсий Нархлар қўлланилади. Жорий Нархлар амалдаги Нархлар бўлиб, улар ёрдамида йил давомидаги и. ч. натижалари ҳисобланади. Қиёсий Нарх ларда маълум йил асос қилиб олиниб, и. ч. нинг натижалари шу Нархда ҳисобланади ва бошқа йиллар б-н таққосланади. Жорий Нархлар инфляция туфайли ўзгариши ва реал иқтисодий натижани кўрсатмаслиги сабабли ялпи миллий маҳсулот, миллий даромад, реал иш ҳақи ва ш. к. кўрсаткичлар динамикаси қиёсий Нарх ларда ҳисобланади.

Нарх қайси бозорда амал қилиши, кимга мўлжалланганлиги ва қайси мақсадни кўзлашига қараб бир неча турларга бўлинади.

Эркин бозор Н. и (мувозанатли Нарх) — эркин бозорда сотувчилар ва харидорлар кўпчилик бўлганидан улардан ҳеч бири ўзи хохлаган нархни ўрнатолмайди. Бу ерда талаб-таклиф нис-батига қараб эркин савдолашув Нархи, яъни мувозанатли Нарх юзага келади; монопол Нарх — монопол бозорда со-тувчи ёки харидор озчилик ёхуд танҳо бўлганида улар хохлаган Нарх ўрнатилади. Бу бозорга зўрлаб киритиладиган Нарх бўлиб, одатдаги Нарх лардан юқори бўла-ди ва монопол фойда олишга хизмат қилади; Улгуржи Нарх — товар ишлаб чикарувчилар савдо фирмаларига то-варларни бир йўла кўтарасига сотишида қўлланади. Товар биржалари ва савдо уйларида хам улгуржи Нархлар қўлланади; шартнома Н. лари — сотувчи ва харидорларнинг розилиги билан белгиланадиган ва ўзаро тузиладиган шартномада кўрсатиладиган Н. Бундай Нарх, одатда, шартнома муддати амал қила-диган даврда ўзгармайди. Кўпроқ мил-лий ва халқаро бозорларда қўлланади. Чакана Нарх — товарлар бевосита ис-теъмолчиларга яккалаб сотилган чогда қўлланади ва миқдори улгуржи Нархдан юқори бўлади; Прейскурант Н. — харидор учун билдиргич ёки маълумот-нома Нарх бўлиб хизмат қилади ва ҳақиқий Нарх прейскурантлар (кўрсаткичлар)да эълон қилинган Нарх атрофида бўлишини англатади; Д отацияланган Нарх — давлат бюджеты ҳисо-бидан махсус арзонлаштирилган, бозор Нарх идан пастроқ қилиб белгиланган Нарх, Н. даги фарқ бюджет берадиган дотация билан қопланади. Бу Н. ни ўтиш даврида турган мамлакатларда давлат аҳолини ижтимоий ҳимоялаш учун қўллайди; Демпинг Н. — бозорда ўз мавқеини мустаҳамлаш ва ра-қибларни сиқиб чиқаришда қўлланадиган махсус пасайтирилган Нарх, халқ-аро бозорларда кўпроқ қўлланади.

Бозор кўламига кўра, Нархлар худудий (минтақавий), миллий ва халқаро бозор Нархлар и га бўлинади. Ҳудудий Нарх — фақат маълум ҳудудий бозорга хос бўлиб, у шу ҳудуд доирасидаги омиллар таъсирида ҳосил бўлади. Миллий бозор Н. и — бир мамлакат доирасида амал қилувчи ва уларнинг хусусия-тини акс эттирувчи Н. лардир. Халқ-аро Н. — муайян товарга кетган байналминал харажатларни, товарнинг нафлилиги жиҳатидан жаҳон стандарти талабига мос келиш даражасини ва ха-лкаро бозордаги талаб ва таклиф нис-батини ҳисобга олади.

Нархлар фарқининг миқдорий ифодаси Н. диапазони дейилади. Нарх диапазони Н. лар оралиғининг пулдаги ифодасидир. Нарх диапазони қуйи, ўрта ва юқори Н. ларни ўз ичига олади. Бу диапазон қанчалик катта бўлса, товар муомаласи шунчалик тез юз беради, талаб билан Н. ўзаро боғланади. Иқтисо-диёт бирбирига боғлиқ ва ягона бўлга-нидан турли товарлар ва хизматлар Н. лари бирбирини юзага чикаради, тўлдиради ва ўзаро таъсир кўрсатади. Уларнинг ҳар бири ўзи билан боғлиқ кейинги маҳсулот харажатларини шакллантиради. Кўпгина соҳаларда ишлатиладиган энг муҳим иқтисодий ресурлар (металл, нефть, кумир, газ, ёғоч, буғдой, пахта каби товарлар) Н. ининг ўзгариши бозордаги жами Н. лар нисбатига таъсир кўрсатади.

Аҳмаджон Ўлмасов.


Кирилл алифбосида мақола: НАРХ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Н ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ГЕОГРАФИЯ
БОЗОР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты