МОДДИЙ ФАРОВОНЛИК

МОДДИЙ ФАРОВОНЛИК — жамият, айрим кишилар ва ижтимоий гурухларнинг моддий неъматлар билан таъминланганлиги; кишилар моддий эҳтиёжларининг крндирилиш даражаси.

Ғарб мамлакатлари амалиётида Моддий фаровонлик аҳоли даромаддари даражаси билан боғланиб, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичи асосида изоҳланади. Моддий фаровонликни халқаро таққослашлар учун ҳам ЯИМ кўрсаткичи қабул қилинган. Бироқ, ЯИМ мамлакат иқтисодий тараққиётининг муҳим кўрсаткичи бўлсада, Моддий фаровонликни, унинг моддий асосини аниқ ва тўла ифодаламайди.

Ҳар қандай жамиятда кишилар Моддий фаровонликнинг моддий асоси шу мамлакат нинг миллим моддий бойлигидир. Жамиятнинг, кишиларнинг Моддий фаровонлик уларга тегишли бўлган, улар ихтиёридаги моддий неъматлар йиғиндисига ҳамда жорий моддий и. ч. даражасига, олинаётган даромадларга, истеъмол қилинаё-тган моддий неъматлар миқдори ва сифатига боғлиқ.

Ҳар бир муайян даврда бутун жамиятнинг, унинг барча аъзоларининг энг муҳим моддий эхтиёжлари, яъни ҳаётий маконга ва табиий ресурсларга, и. ч. воситаларига ва истеъмолбоп неъматларга бўлган моддий эхтиёжлари шу жамиятда мавжуд бўлган жами моддий-ашёвий бойлик билан қондирилади. Жамиятнинг, кишиларнинг табиий ва ишлаб чиқарилган моддий неъматлар билан умуман ва аҳоли жон бошига таъминланганлиги улар моддий фаровонлигининг асосидир. Шунинг учун ҳозирги пайтда дунёда ҳар бир мамлакат миллий бойлигини, шу жумладан, миллий табиий ва ишлаб чикарилган бойлигини ҳисоблашга алоҳида аҳамият берилмоқда (қ. Миллий бойлик). Моддий ашёвий бойлик таркибидаги табиий бойликнинг ва ишлаб чиқарилган (жамғарилган) бойликнинг алоҳидаалоҳида ҳисобга олиниши, табиий бойликларни асраб-авайлаб, ундан оқилона фойдаланиб, и. ч. ва жамғарилган бойликнинг узлуксиз кенгайтирилган такрор ишлаб чикарилиши ва кўпайтирилиши Моддий фаровонликни сакдаш ва оширишнинг энг муҳим шартидир.

Моддий-ашёвий бойликнинг ҳажми ва сифати, унинг аҳоли жон бошига тўғри келадиган даражаси юқори бўлган мамлакатларда Моддий фаровонлик ҳам, моддий и. ч. самарадорлиги ҳам, аҳоли даромадлари ҳам, истеъмол даражалари ҳам юқоридир. Бироқ, Ғарб мамлакатлари статистикаси ва иқтисодчиларининг эътироф этишларича, ривожланган мамлакатларнинг кўпчилигида бойликнинг ва даромадларнинг аҳоли ўртасида тақсимланиши фавқулодда ёки жуда нотекисдир. Кам ривожланган ва постсоциалистик мамлакатларнинг кўпчилигида миллий моддийашёвий бойлик аҳоли жон бошига жуда паст даражада. Шунинг учун ҳам дунёда 1,2 млрд. дан ортиқроқ киши жуда ҳам камбағалликда, қашшокдикда яшамоқда.

Миллий бойликни сақлаш ва кўпайтиришда ва шу йўл билан Моддий фаровонликни таъминлашда ва оширишда давлат ва унинг миллий ижтимоий-иқтисодий сиёсати муҳим ўрин тутади. Давлат бу-юртмалари ва инвестициялари иш жойларини кўпайтиришга, аҳоли даромадларининг ўсишига ижобий таъсир этади. Солиқларнинг ва давлат харажатларининг оптималлаштирилиши эса солиқ юкини камайтиради, кишилар ихтиёридаги даромадларни кўпайтиради ва Моддий фаровонликга ижобий таъсир этади. Шу билан бирга Моддий фаровонлик ва истеъмол бўйича оптимал норматив ва нормалари, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш механизми ва дастурларининг такомиллаштирилиши катта ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан кейинги йилларда мамлакатдаги барча табиий неъматлар (ерлар, ер ости ва ер усти бойликлари ва б.) умумиллий мулкка, бойликка айланди, жамият аъзолари эса унинг ҳаммулкчилари бўлиб қолдилар. Шу билан бирга, улар хусусийлаштирилган корхоналарнинг мулкчиларига айландилар; ерга ва б. мулкларга ижара асосида эгалик жорий этилди; ерлар якка, ГУРУҲ, ширкат, жамоа, корпоратив хўжалик юритиш учун, фермерлик ва деҳқон хўжаликлари ташкил этиш учун жисмоний ва юридик шахсларга тақсимлаб берилди. Мамлакатнинг ишлаб чиқарилган ва жамғарилган моддий бойликлари кўпайди ва такомиллашди; аҳолининг номинал ва реал даромадлари ўсди, кундалик истеъмолбоп моллар ва узок, муддат фойдаланиладиган товарлар б-н таъминланганлиги ошди. Шу билан бирга аҳолининг кескин ва катта даражада табақаланишининг олдини олиш ҳамда миллий моддий бойлик ва фаровонликни кжсалтириш бўйича изчил ижтимоий сиёсат амалга оширилмоқда.

Ад.: Каримов И. А., Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон қаёт—пировард мак,садимиз, Т. ; 2000; Мэнкью Н. Грегори , Принципы Экономикс. Пер. с англ. Санк-Петербург, 1999; Самуэльсон П. А., Нордхаус В., Экономика, 15-е изд., Пер. с. англ., М., 2000.

Эрлис Алиқулов.


Кирилл алифбосида мақола: МОДДИЙ ФАРОВОНЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ГЕОГРАФИЯ
ИБН СИНО
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты