НЕРВ СИСТЕМАСИ

НЕРВ СИСТЕМАСИ — одам ва ҳайвонлар организмида барча аъзолар фаолия-тини бир-бирига боғлаган ҳодда ҳаётий муҳим функцияларни бажарадиган ҳамда организмни ташқи муҳит билан боғлайдиган система. Ҳайвонлар организмининг эволюция жараёнида ва организмлар билан ташқи муҳит ўртасидаги мураккаб муносабатларнинг шаклланишида Нерв системаси ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Нерв системаси асосини нерв ҳужайралари ташкил қилади. Ҳар бир ҳужайра ўзидан чиққан калта шохчалар (дендрит), битта узун тола (аксон) билан бирга нейрон деб аталади. Нерв системаси с, асосан, нейронлар тўпламидан иборат. Нерв системаси филогенез ва онтогенезда гавданинг ташқи қавати — эктодермадан ривожланади. Организмларнинг тарихий ривожланиш жараёнида Нерв системасининг тузилиши мураккаблашиб, нерв ҳужайраларининг ҳажми ва турлари оша борган, нейронлар структураси ва айрим нерв ҳужайралари ўртасидаги ўзаро муносабатлар, шу билан бирга Нерв системасининг функцияси ҳам шаклланган. Нерв системасига хос иккинчи тўқи-ма — нейроглия пайдо бўлган (у таянч ва трофик функцияларни бажаради).

Нерв системасининг ривожланиши даврида марказий нерв системаси ва периферик нерв системаси вужудга келади.

Нерв системаси шартли равишда икки қисмга бўлинади. Улардан бири организмнинг одам ихтиёрига бўйсинмайдиган аъзоларига бориб, уларни нерв билан таъминлайдиган вегетатив нерв системасидкр. Иккинчи қисм одам ихтиёрига бўйсиниб, скелет мускулларига ва ҳаракатда иштирок этадиган айрим аъзоларга боради.

Нерв системаси қўзғалиш тўлқини — импульс ларни нерв толалари орқали тез ўтказилишини таъминлайди. Нерв импульслари бир лаҳзада рўй беради ва турли аъзолардан мияга ёки миядан аъзоларга боради. Нерв системаси ҳаракат функциясини, овқат ҳазм қилиш, нафас олиш ва б. системалар фаолиятини, кон айланишини ва б. жараёнларни бошқаради.

Нерв системаси тузилмалари таъсиротни сезади, таъсиротлар энергиясини нерв қўзғалиши энергиясига айлантиради, бу энергия нерв импульслари шаклида нерв толаларидан ўтади. Нерв системаси мураккаблашган сайин ва унда махсус рецептор (сезувчи) ҳужайралар ихтисослашган сайин Нерв системаси функциялари тобора турли-туман бўлиб қолган.

Нерв системаси рефлекс йўли билан ишлайди. Организмда ташки ва ички мухит таъсиротларини сезадиган рецепторлар бор. Нормал шароитда организмга ташқи муҳит турли-туман ва доимий таъсир курсатиши туфайли рецепторларда импульс лар вужудга келади, булар афферент нерв толалари орқали марказий Нерв системасига ўтади; ўзгартирилган импульслар эса марказий Нерв системасидан эфферент нерв толалари оркали ишчи аъзолар (мускуллар, безлар ва ҳ. к.) га келиб, уларни ишга солади ёки ишлаш тезлигини ўзгарти-ради. Нерв системасининг фаолияти қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларига асосланган.

Бутун организм каби Нерв системасида ҳам моддалар алмашиниб туради. Бу биокимёвий жараён натижасида энергия ҳосил бўлади. Нерв толалари ишлаганда энергияни жуда кам сарф қилади, нервларнинг амалда чарчамай, барқарор ишлашига сабаб шу. Нерв ҳужайраларининг таналарида энергия нисбатан купроқ сарфланади ва моддалар тезроқ алмашинади. Шунинг учун озиқ моддалар ва кислород камчилиги миянинг кулранг моддасига кучли таъсир кўрса-тади. Нерв системасининг фаолиятида бир нейрондан иккинчи нейронга ёки бошқа ҳужайрага импульс утишида физиологик фаол моддалар — медиаторлар муҳим роль ўйнайди.

Нерв системасининг ишлашида биотоклар (биоэлектр потенциаллари) муҳим аҳамият касб этади. Улар қўзғалиш жараёнининг характерли белгиси бўлиб, нерв импульсларининг утишида катта аҳамиятга эга. Нерв системаси биотокларини сезгир асбоблар ёрдамида қайд қилиш Нерв системаси физиологиясини ўрганишда асосий усуллардан биридир, баъзан одамдаги Нерв системаси касалликларини аниқлашда ҳам бу усул қўлланади.

И. П. Павлов нерв системасининг типлари (ҳайвонлар ва одам олий нерв фаолиятининг индивидуал хусусиятлари) ҳақидаги тушунчани физиологияга киритган. Қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг кучи мувозанатланганлиги, ҳаракатчанлиги каби 3 та асосий функционал хоссани назарда ту-тиб, Нерв системасининг одам ва ҳайвонлар учун умумий бўлган қуйидаги типлари аниқланган: 1)жуда жонсарак типда қўзғалиш ва тормозланиш жараёнлари кучли, аммо мувозанатлашмаган (қўзғалиш тормозланишдан устун) бўлади;

2) жуда серҳаракат типда нерв жараёнлари жуда кучли, мувозанатлашган ва яхши ҳаракатчан (тез алмашинадиган) булади;

3) жуда ювош типда нерв жараёнлари кучли, мувозанатлашган, лекин ҳаракатчанлиги камроқ (секин алмашинадиган) булади;

4) нимжон типда нерв жараёнлари суст, бош мия пўстлоғидан нерв ҳужайраларининг иш қрби-лияти паст бўлади. И. П. Павлов Нерв системасининг типлари билан одамларнинг 4 хил темпераменти (мизож) ўртасида ўхшашлик борлигини аникдади. Жонсарактипхолерик темперамент-га, серҳаракат тип сангвиник тем-пераментга, ювош тип флегматик темпераментга, нимжон тип меланхолик темпераментга мос келади.

Ад.: Аҳмедов Н., Содиқова Н., Нормал анатомия, нормал физиология, Т., 2003.

Носир Аҳмедов.


Кирилл алифбосида мақола: НЕРВ СИСТЕМАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Н ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲУЖАЙРА
БИОЛОГИЯ
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
ҲУЖАЙРА НАЗАРИЯСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты