МУСУЛМОН ҲУҚУҚИ — жаҳондаги асосий ҳуқуқий тизимдардан бири (континентал ва англосаксон ҳуқуқ тизимлари билан бир қаторда). Араб халифалигида 7—10-а. ларда юзага келган Мусулмон ҳуқуқининг асосий моҳиятини ислом талабларидан келиб чиқадиган, мусулмонларнинг ўзаро муомала ва ахлоқ қоидалари ҳамда уларни бузганликлари учун қўлланиладиган (одатда, диний рухдаги) жазолар ташкил этади (қ. Шариат). Қурьон, сунна, ижмо, қиёс, урф-одат Мусулмон ҳуқуқининг асосий манбалари ҳисобланади. Мусулмон ҳуқуқи фақат мусулмонлар ўртасидаги муносабатларда амал қилади. Бирок, мусулмонлар аҳолининг асосий кўпчилигини ташкил этган Осиё ва Африка мамлакатларида қам Мусулмон ҳуқуқининг мавқеи кучли бўлишига карамай, у янги ижтимоий муносабатларни ҳисобга олган ҳолда қонун ва одатлар билан тўлдирилиб келинган. Шунинг учун диний Мусулмон ҳуқуқи билан мусулмон давлатлари ҳуқуқини фаркдаш лозим. 1869 — 77 й. ларда Мусулмон ҳуқуқининг мажбурият ва про-цессуал нормалари кодификациялаш асосида, Усмонли турк империясида фуқаровий кодекс вазифасини бажарган ал-Мажалла эълон қилинди. Мусулмон ҳуқуқи Туркияда 1926, Ливанда 1932, Сурияда 1949, Ироқда 1951 й. гача амалда бўлди. Бу кодекснинг таъсири қисман Иордания, Исроил ва Кипрда ҳам сақланган. 19-а. нинг 2-ярмидан бошлаб мусулмон мамлакатларида Ғарбий Европа мамлакатларининг ҳуқуқидан фойдаланиш асосида жиноят, савдо, процессуал ва б. кодекслар қабул қилинди. Мусулмон ҳуқуқи х,. оила, мерос ва б. муносабатларни тартибга солишда муҳим ўрин тутади. Мусулмон ҳуқуқининг бу тармоқдарини кодекслаш MAP, Сурия, Ироқ, Иордания, Тунис, Марокаш, Хинди-стон, Покистон ва б. мамлакатларда махсус қонунлар қабул қилиш шаклида амалга оширилмоқда. Айрим араб мамлакатларида, Ҳиндистон, Покистон, Индонезия ва б. да мусулмонларнинг шахсий мақоми (статути) масалалари юзасидан (айрим масалалар бўйича мусулмон бўлмаганларга нисбатан ҳам) кодекслаштирилган Мусулмон ҳуқуқининг таъсири сақланиб қолган. Бир қанча араб мамлакатларининг конституцияларида Мусулмон ҳуқуқи қонунчиликнинг асоси ҳисобланиб, фуқаролик ҳуқуқи ва б. соҳаларда уни қўллашга рухсат этилади; бу мамлакатларда шариат асосида иш кўрадиган судлар сақланган. Шарқий ва Марказий Африкадаги айрим мамлакатларда Мусулмон ҳуқуқи оддий ҳуқуқ тарзида қўлланади.
Аъзамжон Раҳмонов.