МУТЛАҚ ҲУҚУҚ

МУТЛАҚ ҲУҚУҚ — интеллектуал мулк объектига нисбатан унинг эгасига тегишли бўлган мулкий ҳуқуқлар мажмуи. Мутлақ ҳуқуқ эгаси интеллектуал мулк объектидан ўз хоҳишига кўра ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай усулда мутлақ қонуний фойдаланишга ҳақли. Ушбу объектдан бошқа шахсларнинг фойдаланишига ҳуқуқ эгасининг розилиги билан йўл қўйилади. Мутлақ ҳуқуқ эгаси бу ҳуқуқни бошқа шахсга тўлиқ ёки қисман ўтказишга, интеллектуал мулк объектидан бошқа шахснинг фойдаланишига рухсат беришга ва қонун доирасида уни бошқача тарзда тасарруф этишга ҳақли. Мутлақ ҳуқуқ саноат мулки объектлари, селекция ютуқлари бўйича патент орқали товар белгиларига, хизмат кўрсатиш белгилари бўйича гувоҳ-нома орқали, фирма номига нисбатан далолатнома орқали расмийлаштирилади. Муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектлари, компьютер дастурларига нисбатан эса Мутлақ ҳуқуқлар муаллифга (иш берувчига ёхуд буюртмачига) асар яратилиши факти асосида тегишли бўлади. Мутлақ ҳуқуқ ларнинг амал қилиш муддати қонунларда белгилаб қўйилади (мас, ихтирога нисбатан патент 20 йил, бадиий асарга нисбатан муаллифнинг бутун ҳаёти ва унинг вафотидан кейин 50 йил давомида амал қилади ва ҳ. к.). М. ҳ. универсал ворислик (мас, мерос тартибида) ёки шартнома асосида бошқа шахсларга ўтказилиши мумкин. Мутлақ ҳуқуқ билан боғлиқ масалалар ЎзР Фуқаролик кодексининг 1034—1040моддаларида белгилаб қўйилган.

Омон Оқюлов.


Кирилл алифбосида мақола: МУТЛАҚ ҲУҚУҚ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ҲУКУҚИ
МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚИ
АЛИШЕР НАВОИЙ
МУЛК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты