НЎҒАЙЛАР, нўғай (13-а. даги Олтин Ўрда хони Нўғай номи билан боғлиқ) — халқ, Россия Федерациясининг Ставрополь ўлкаси, Доғистон, Чеченистон, Ингушистон Республикалари ҳамда Қорачой-Черкасия вилоятларида яшайдилар (75,2 минг киши, 1990-й. лар ўрталари). Ўзбекистонда жуда озчиликни ташкил этади.
Нўғайларнинг қора нўғай (Доғистон), нўғай ёки ачиқулоқ (Ставрополь ўлкаси), оқ нўғай ёки кубань нўғайлари (ҚорачойЧеркасия) ва астрахон нўғайлари каби этник гуруҳ^ари мавжуд. Жан. Сибирь (Турон) ўтиш ирқига мансуб. Нўғай тилипА сўзлашадилар. Диндорлари — сунний мусулмонлар. Нўғайлар аждодлари Нўғай тасарруфидаги ҳудудларда яшаган туркмўғул қабилалари ҳисобланади. Улар Уралдан то Днепргача, жумладан, Шим. Кавказ, Қуйи Волга, Кримда кўчиб юрганлар. Дашти Қипчоқца қипчоқлар билан аралашиб туркий тилни қабул қилишган.
Ўтмишдаги анъанавий машғулотлари — кўчманчилик ва яйлов чорвачилиги (қўй, эчки, йирик шохли мол), туячилик, отчилик, қисман деҳқончилик бўлган. Ҳунармандчиликда мовут тайёрлаш, чарм ва қўй терисини қайта ишлаш, кигиз босиш ва ундан чакмон, этик, бош кийимларни тикиш, айниқ-са, кенг расм бўлган.
Ад.: Гаджиева С. Ш., Материальная культура ногайцев в XIX — нач. XX в., М., 1976; Гаджиева С. Ш ., Очерки семьи и брака у ногайцев в XIX — нач. XX в., М, 1979.
Очил Бўриев.