НЎҒОЕВ Нажиб Нуъмонович

НЎҒОЕВ Нажиб Нуъмонович (1910, Ульяновск вилояти, Старая Култатка посёлкаси — 1964.6.5, Шахрисабз) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси, кичик сержант. 1941 й. дан армия сафида. 1669-танкка қарши қирувчи артиллерия полки (Дашт фронтининг 7-гвардиячи ар-мияси)нинг тўп наводчиги. 1943 й. 5 окт. да Днепропетровск вилоятининг Верхнеднепровск туманидаги Бородаевка қишлоғи атрофидаги жангда душманнинг 4 та танкини яксон қилган, 3 миномёт батареяси,, 6 пулемёт нуқтаси ўтини ўчирган, юк ортилган 2 ав-томашинасини юки б-н, 100 га яқин гитлерчини яксон қилган. 1943 й. 26 окт. да Қаҳрамон унвони берилган. Шаҳрисабздаги кўчалардан бирига унинг номи берилган ва бюсти ўрнатилган.


Кирилл алифбосида мақола: НЎҒОЕВ Нажиб Нуъмонович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Н ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты