МЎМИНОВ Теша Ҳусаинович

МЎМИНОВ Теша Ҳусаинович (1949.25.11, Бухоро) — Ўзбекистон халқ артисти (1992). Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тини тугатган (1970). 1968 й. дан ҳоз. Ўзбек миллий академик драма театри актёри. 1993 — 96 й. лар Маданият ишлари вазирининг ўринбосари. «Ажал минораси» (А. Дюма)даги Орсиний Мўминовнинг саҳнада яратган илк йирик образидир. Театр саҳнасида Девона (М. Карим, «Ой тутилган тунда»), Ғофир (Ҳамза, «Бой ила хизматчи»), Йўлчи (Ойбек, «Қутлуғ қон»), Кориолон (У. Шекспир, «Кориолон»), Қор одам (Т. Юнус, «Қор одам»), Шайтон (С. Имомов, «Шайтон ва фаришта»), Шоҳ Маъмун (Ҳ. Расул, «Пири Коинот»), Шпигелберг, Гримм (Ф. Шиллер, «Кароқчилар»), Пири зиндоний (М. Шайхзода, «Мирзо Улуғбек»), Турдивой (Уйғун, И. Султон, «Алишер Навоий»), Соҳибқирон (А. Орипов, «Соҳибқирон Амир Темур»), Жўра Азим («Бир қадам йўл») каби роллари билан танилди. Улкан эҳтирос, пурвиқор ҳаракатлар, баланд ва сержило нутқ М. ижрочилик санъатининг етакчи хусусиятларидан. Мўминов ки-нода (Комил, «Келинлар қўзғалони» да; Нурмуҳаммад, Қушбеги «Ўтган кунлар»да; раис, «Ёлғиз ёдгорим»да ва б.), видео ва телевизион фильмларда (Йўлчи, «Қутлуғ қон»да; Салтабадиль, «Қиролнинг дилхуши»да; Шерзод Самандаров, «Hyp борки, соя бор»да ва б.) ҳам кўплаб образлар яратган. Бир қанча фильм дубляжида қатнашган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат му-кофоти лауреати (1989).


Кирилл алифбосида мақола: МЎМИНОВ Теша Ҳусаинович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: М ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АЛИШЕР НАВОИЙ
ТОШКЕНТ
АМИР ТЕМУР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТЕМУРИЙЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты