ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ (Ўзбекистон ФА) — мамлакатнинг олий илмий ташкилоти. Академиклар ва унинг хорижий аъзоларини ҳамда ўз тасарруфидаги илмий муассасалар илмий ходимлари ва мутахассисларини бирлаштиради. Асосий вазифаси фан ва техника соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, давлат ва жамият тараққиётини таъминловчи истиқболли йўналишлар бўйича фундаментал илмий текшириш ва илғор технологияларни ривожлантириш стратегиясини белгилаш, табиий, техникавий, тиббий, ижтимоийгуманитар фанлар соҳасида жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, илмийтехникавий ва маънавиймаърифий ривожига кўмаклашувчи фундаментал тадқиқотлар олиб боришдан иборат. ФА фан, техника, маданият ва маърифат соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширади, илмий ишланмаларни мувофиқлаштиради ва уларга самарали раҳбарликни таъминлайди, давлатнинг интеллектуал, иқтисодий ва маънавий салоҳиятини юксалтиришга қаратилган фан ва кенг қамровли илмий технология ютуқларини ўз вақтида ишлаб чиқаришга жорий этади. Ўзбекистон ФА ҳар йили ўз фаолияти тўгрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот тақцим этади.

Ўзбекистон ФА 1943 йил 4 нояб. да ЎзФАНнегизида ташкил этилган. Т. Н. ҚориНиёзий унинг биринчи президенти қилиб сайланган. Академия ташкил топган йили унинг таркибида 11 ҳақиқий аъзоси, 18 мухбир аъзоси ҳамда 3 фахрий аъзоси бўлиб, 10 илмий текшириш институтини бирлаштирган. 210 илмий ходим, жумладан, 28 фан д-ри ва 80 га яқин фан номзоди ишлаган.

Академия ташкил топган даврдан бери унинг илмий текшириш муассасалари ходимларининг сони, илмий текшириш ишларининг кўлами ва салмоғи жиҳатидан катта тарихий ривожланиш йўлини босиб ўтди. Академия олимлари табиат, жамият ва инсоният тараққиёти, миллатлар, миллий маданиятлар, давлат ва миллий муносабатларнинг ривожланиш муаммолари, таълим ва маърифат масалалари, либераллаштириш шароитида миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва рақобатбардошлилигини оширишнинг методологик асослари, мулкий муносабатлардаги ўзгаришлар, меҳнатни рағбатлантириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муаммолари, молиякредит, солиқ ва суғурта механизмини такомиллаштириш, фуқаролик жамияти ва кучли демократик давлатни шакллантириш масалалари бўйича тадқиқотлар олиб борадилар. Академия олимларининг Ўзбекистон ўтроқ суғорма деҳқончилик маданиятига асосланганлиги ва энг қадимий цивилизация ўчоқларидан бири эканлиги, Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликнинг илк кўринишлари мил. ав. 2-минг йилликларда бошланганлиги тўғрисидаги тадқиқотлари катта аҳамиятга эга. Академия олимлари фундаментал тадқиқотлар устида ишлаш билан чегараланибгина қолмай, мамлакат тараққиёти учун зарур бўлган замонавий асбобускуналар, тиббий жиҳозлар, доридармон, фойдали ўсимликларнинг янги навлари, қ. х. экинлари зараркунандаларига қарши воситалар, шунингдек, ер ости бойликларини қазиб олишнинг янги технологияларини яратмоқдалар.

ФА нинг кўпгина муассасалари хорижий давлатларнинг илмий муассасалари билан биргаликда тадқиқотлар олиб боради. Жумладан, Ўзбекистон ФАнинг Ядро физикаси, Электроника, Физикатехника, Микробиология, Биокимё, Сув муаммолари, Умумий ва ноорганик кимё интлари билан АҚШ, Хитой, Германия, Италия, Франция, Япония, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Туркиядаги йирик илмий марказлар ўртасида манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Академиянинг илмий текшириш муассасалари ўзларининг илмийташкилий фаолиятларини тегишли фан йўналишлари (физикамат. ва техника фанлари; кимё, биол. ва Ер ҳақидаги фанлар; ижтимоийгуманитар фанлар) бўйича вицепрезидент хизмати билан биргаликда олиб боради. Академиянинг «Академасбоб» илмийи. ч. бирлашмаси, «Алгоритминжиниринг» инти, Археология институти, Биокимё институти, Биоорганик кимё институти, «Ботаника» илмийи. ч. маркази, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, Геология ва геофизика институти, «Замонавий информацион технология» илмий техника маркази қошидаги Кибернетика институти, Зоология институти, Иммунология институти, Иқтисодиёт институти, Космик асбобсозлик институти, Космик тадқиқотлар маркази ва унинг таркибидаги Астрономия институти, Математика институти, Микробиология институти, Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги институти, Полимерлар кимёси ва физикаси инти, Сейсмология институти, Сув муаммолари институти, Тарих институти, Тил ва адабиёт институти, Умумий ва ноорганик кимё институти, Фалсафа ва ҳуқуқ институти, «ФизикаҚуёш» илмийи. ч. бирлашмаси таркибидаги Физикатехника институти ва Материалшунослик инти, Физиология ва биофизика институти, Шарқшунослик институти, Электроника институти, Ядро физикаси институти, Ўсимлик моддалари кимёси институти, Қорақалпоғистон бўлими (қ. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими) ҳамда Хоразм Маъмун академияси, Самарқанд минтақавий бўлими, Бухоро илмий маркази, Илмийўқув маркази, Асосий кутубхонаси (қ. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг асосий кутубхонаси), Иссиқлик физикаси бўлими, Адабиёт музейи, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Темурийлар тарихи давлат музейи, Қатағон қурбонлари хотираси музейи, Ботаника боғи, Автоматлаштириш ва ҳисоблаш техникаси бўйича ихтисослашган лойиҳаконструкторлик бюроси, «Радиопрепарат», «Тезлатгич» корхоналари, Чирчиқ шаҳридаги «Композит» тажрибаэкспериментал з-ди, РТ70 радиорасадхонаси, тажриба з-ди бор.

Ўзбекистон ФАнинг юқори органи — ФА академиклари ва илмий текшириш муассасалари директорларидан ташкил топган Умумий мажлис. ФА Умумий мажлиси илм-фанни ривожлантириш ва академия фаолиятининг энг муҳим масалаларини кўриб чиқиш учун унинг Ҳайъати томонидан ҳар йили камида 1 марта чақирилади. Умумий мажлисда илм-фанни ривожлантиришнинг устувор, истиқболли ва илғор йўналишлари ва уларга тааллуқли илмий дастурлар лойиҳалари муҳокама этилади ҳамда улар бўйича зарур қарорлар қабул қилинади, академия фаолиятининг асосий ташкилий масалалари ҳал қилинади, унинг ҳақиқий ва хорижий аъзолари сайланади (қ. Академик).

Ўзбекистон ФАнинг 122 аъзоси бор (2005). Академия муассасаларида 5259 илмий ходим, жумладан, 360 фан д-ри ва 860 фан номзоди ишлайди.

ФА да илм-фан соҳасида юксак муваффақиятларга эришган олимлар учун АлХоразмий (1992 йил таъсис этилган), Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1993), Ҳ. М. Абдуллаев (1993) номида медаллар таъсис этилган. Акад. лар Ҳ. Фозилов, Ё. Тўрақулов, проф. Ф. Абдуллаев АлХоразмий номидаги, акад. У. Каримов ва тарихчи олим Р. Сулаймонов Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги, акад. лар И. Ҳамробоев, Ф. Усмонов ва проф. НМ. Кучерский Ҳ. М. Абдуллаев номидаги медалга сазовор бўлишган.

Ўзбекистон ФА нашриётчилик ишини, асосан, «Фан» нашриёти орқали амалга оширади. ФА да «Гелиотехника», «Информатика ва энергетика муаммолари Ўзбекистон журнали», «Механика муаммолари Ўзбекистон журнали», «Ўзбек тили ва адабиёти», «Ўзбекистон биология журнали», «Ўзбекистон кимё журнали», «Ўзбекистон математика журнали», «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси маърузалари», «Ўзбекистон тарихи», «Ўзбекистон физика журнали», «Ўзбекистонда ижтимоий фанлар» илмий жур. лари, «Фан ва турмуш» илмийоммабоп жур. нашр этилади.

Ўзбекистон ФА президентлари: Т. Н. ҚориНиёзий — 1943—47 йиллар; Т. А. Саримсоқов — 1947—52 йиллар; Т. З. Зоҳидов — 1952—56 йиллар; Ҳ. М. Абдуллаев — 1956—62 йиллар; У. О. Орифов — 1962—66 йиллар; О. С. Содиқов — 1966—84 йиллар; П. Қ. Ҳабибуллаев — 1984—88 йиллар; М. С. Салоҳиддинов — 1988—94 йиллар; ЖЛ. Абдуллаев (ФА президенти вазифасини бажарувчи) — 1994-95 йиллар; Т. Ж. Жўраев 1995-2000 йиллар; Б. С. Йўлдошев 2000 йилдан.


Кирилл алифбосида мақола: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ў ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ФРАНЦИЯ
ГЕОГРАФИЯ
ГЕРМАНИЯ
ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ГЕОГРАФИЯ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты