ЎҚИТУВЧИ, муаллим — турли йўналишдаги ўрта умумий таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқувчилар билан таълимтарбия ишларини амалга оширадиган мутахассис. Олий мактаб Ў. лари «домла» деб юритилади, улар «ўқитувчипроф.» тарзида умумлашма ном билан ҳам аталади. Шунингдек, Ўқитувчи ларга нисбатан «муаллим» ёки «педагог» атамаси ҳам қўлланилади.
Ўқитувчилик касби жуда қадим замонлардан буён инсон фаолиятининг алоҳида тури сифатида мавжуд. Чунки инсон фақат таълимтарбия туфайлигини ҳаётини давом эттира ва ривожлантира олади. Тамаддуннинг Оссурия, Бобил, Миср, Туркистон, Ҳиндистон, Хитой сингари қадимий ўчоқларида топилган тарихиймаданий обидалар бу ўлкаларда Ўқитувчилик касби жуда қадим замонларда шаклланганлигини кўрсатади. Бу даврларда энг оқил, тажрибали кишилар Ўқитувчилик билан шуғулланишган ва улар бошқаларга қараганда катта имтиёзларга эга бўлишган. Юнонистонда фақат озод кишиларгина Ўқитувчилик қилишга ҳақли ҳисобланган. Улар мамлакатнинг турли яо/шсларида грамматистлар, педаномлар, дидаскаллар, педотриблар шаклида номланганлар ва кўпинча ўз шахсий мактабларига эга бўлганлар. Бой оилаларда эса, таълимтарбия иши билимли ва саводли қулларга топширилиб, улар пайдагоглар («педагог» сўзи шундан келиб чиққан), яъни «бола етакловчилар» деб аталган. Рим империясида Ўқитувчи император номидан тайинланадиган давлат амалдори саналган. Ўрта асрларга келиб, Ғарб мамлакатларида Ўқитувчилик билан, асосан, черков хизматчилари шуғулланишган. Шаҳарларда дунёвий мактаблар ташкил топгач, ҳунармандчилик цехлари ва савдогарлар гилдиялари томонидан таклиф этилган ёлланма Ўқитувчилар пайдо бўлди. Техника тараққий этиб, фказдлар кўпайиши билан Ўқитувчилик энг оммавий касблардан бирига айланди. Чунки маълум даражада таълим кўрмаган одам техника воситаларидан фойдалана олмас эди. Бунинг учун эса, кўплаб мактаб ва Ўқитувчи керак бўларди. Айни вақтда, 18—19-асрларда бой оилаларда мураббий, гувернёр сингари уй Ўқитувчи ларидан фойдаланиш кенг ёйилди.
Шарқ мамлакатлари, жумладан, Туркистон ўлкасида ҳам Ўқитувчи энг қадимий ва обрўли касб ҳисобланиб, «устоз» деб эъзозланган. Ўлкага ислом дини кириб келиши билан ҳар бир қишлоқ, шаҳарлардаги ҳар бир маҳаллада масжид ва деярли ҳар бир масжид қошида мактаб ташкил этилди. Бу мактабларнинг Ўқитувчилари домла деб аталди. Шунингдек, мактаблар алоҳида шахслар уйида ҳам ташкил этилиб, улар мактабдор дейилган. Ўлкамизда қизларни ўқитишга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, саводли аёллар уйларида отинойи мактаблари ташкил этилган. Бу мактаб Ўқитувчилари отинойи ёки отинбиби деб юритилган. Таълим давлатдан ажратилганлиги, болаларнинг ўқиши, асосан, ота-оналарнинг иши ҳисоблангани учун ҳам Туркистонда Ўқитувчилик касбига махсус тайёрланилмаган. Мадраса кўрган ёки мактабдан сўнг ўз устида ишлаган саводли киши Ўқитувчилик билан шуғулланиши мумкин бўлган.
19-асрнинг охиридан, яъни ўлкада маърифатчилик ҳаракати пайдо бўлиши билан Ўқитувчининг савиясига алоҳида эътибор бериладиган бўлди. Туркистонда анъанавий йўсинда ўқитадиган Ўқитувчилар билан бирга Европа мамалакатларидан ўзлаштирилган усулларда дарс берадиган янги муаллимлар ҳам фаолият кўрсата бошлади. Бу ҳол, айниқса, жадидчилик ҳаракати авж олган кезларда анча кенг ёйилди. Ўқитувчилар савиясининг ошганлиги миллат руҳиятида уйғониш бўлишига, тараққиётнинг бир қадар тезлашувига олиб келди.
Ўқитувчи олдида турган вазифалар ва унинг мавқеи жамият тараққиётининг турли даврларида турлича бўлган. Жамият гуллабяшнаган даврда унга эътибор юксак бўдди ёки Ўқитувчининг мавқеи кўтарилгани учун жамият ривож топди. Октябрь тўнтариши амалга ошгандан сўнг ва шўроларнинг ўз олдига қўйган оммани ёппасига саводли қилиш вазифасини бажариш учун Туркистонда ҳам тизимли равишда Ўқитувчи тайёрлаш йўлга қўйилди. Чунки бутун ўлка бўйлаб очилган мактабларда ишлайдиган мутахассислар керак эди. Шу сабабли Ўқитувчилар шўро ҳокимиятининг дастлабки йилларида урушга олинмайдиган бўлди. Таълим тизими ҳам мафкурага бўйсундирилган шўро даврида Ўқитувчилар ҳукмрон сиёсатни ўтказувчи кучга айлантирилди. Улар бевосита таълимтарбияга тегишли бўлмаган турли ғоявий-сиёсий ҳамда ташкилий ишларга меъёридан ортиқ жалб этилди. Ўзига хос бўлмаган ишлар билан шуғулланиш Ўқитувчилар обрўсининг пасайишига олиб келди.
Собиқ Иттифоқ таркибидаги бошқа республикалар сингари Ўзбекистонда ҳам 1936 йил 10 апр. дан СССР МИК ва ХКС томонидан шахсий Ўқитувчи унвони (ихтисослиги) жорий этилди. Ўшандан бошлаб пед. ўқув юртини битирган ва давлат имтиҳони топширган шахсга расмий тарзда Ўқитувчи ихтисослиги бериладиган бўлди.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Ўқитувчи тайёрлашга алоҳида эътибор берила бошланди. Бу «Таълим тўғрисида»ги қонун (1997 йил 29 авг. да қабул қилинган) ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ўз аксини топди. Ўзбекистонда Ўқитувчилар университетлар, пед. ўқув юртларида тайёрланади. Ўқитувчи ўз педагогик фаолияти жараёнида илмий билимларни эгаллаб, педагогик қобилиятини шакллантириб боради. Мамлакатда ўқитувчилар малакасини ошириш тизими жорий этилган, ҳар бир Ўқитувчига ўқитувчилар малакасини ошириш интларида бепул педагогик ва методик ёрдам олиш имконияти берилган. Мамлакатда ҳар йили 1 октябрда «Ўқитувчилар ва мураббийлар» куни умумхалқ байрами сифатида нишонланади. Республикада «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» сингари фахрий унвонлар мавжуд. Ўқитувчи ларга максимал даражада қисқа иш куни ва ҳақ тўланадиган энг узун меҳнат таътили белгиланган. Шунингдек, Ўқитувчилар учун халқ таълими ва пед. газета ва жур. лари, жумладан, ўзбек тилида «Маърифат», рус тилида «Учительская газета» («Ўқитувчилар газетаси») газ. лари, «Халқ таълими», «Бошланғич таълим», «Узлуксиз таълим», «Таълим тараққиёти», «Таълим ва тарбия», «Тил ва адабиёт таълими» жур. лари, педагогик ва методик адабиётлар нашр этилади.
2002/03 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги кундузги умумий таълим мактабларида 461,1 минг ўқитувчи ишлади. Улардан 5 киши (М. Исматова, М. Мадалиева, М. Зокиров, В. Пак, А. Маҳмудова) Ўзбекистон Қаҳрамонидир (2005).
Шуни айтиш керакки, Ўқитувчи алоҳида ижтимоий ҳодиса бўлиб, жамият аъзоларининг шаклланишига таъсир кўрсатгани учун ҳам унинг шахслик сифатлари касбий фазилатларидан муҳимроқ ҳисобланади. Чунки у жамиятнинг бугуни ва эртанги куни қиёфасини шакллантиради. Шунинг учун ҳам Ўқитувчининг профессионал жиҳатдангина етук бўлиши кифоя қилмайди. Унинг маънавий олами ўқувчиларга сингдирилиши кўзда тутилган эзгу инсоний сифатларга тўйинган бўлиши керак. Ўқитувчилар тайёрланадиган ўқув юртларида айни шу жиҳатга алоҳида эътибор қаратилади.
Ҳоз. педагогика фани Ўқитувчининг амалиётчилик, тадқиқотчилик, ташкилотчилик, воситачилик, ижрочилик сингари вазифалари борлигини қайд этади. Ана шу вазифаларни тўла уддалайдиган Ўқитувчи гина бугунги ёш авлоднинг баркамол шахслар сифатида шаклланишига таъсир кўрсата олади. Истиқлол даври Ўқитувчи ларида ана шундай хусусиятларни қарор топтириш мамлакат тараққиётини таъминлаш омилидир.
Ад.: Баркамол авлод орзуси, Т., 2000; Ўзбек педагогикаси антологияси [тузувчилар К. Ҳошимов, С. Очил), 1—2ж. лар, Т., 1995, 1999; Педагогик изланиш, Т., 1990; Йўлдошев Қ., Ўқитувчи китоби, Т., 1997. Қозоқбой Йўлдошев.