ЎҒУЗ ТИЛИ

ЎҒУЗ ТИЛИ — туркий тиллар оиласининг ўғуз тиллари гуруҳига мансуб ўлик тил; 10—11-асрларда мавжуд бўлган ўғуз (ўғуз, тўққиз ўғуз, ўн ўғуз) қабилаларининг оғзаки сўзлашув тили. Ў. т. ҳақидаги дастлабки маълумотлар Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит турк» асарида учрайди. Жамолиддин ибн Муҳаннанинг «Ҳилйат улинсон ва халибат уллисон» («Инсон зийнати ва тил жозибаси», 13-аср охири) асарида ҳам Ўғуз тили хусусиятлари бошқа туркий тилларга қиёслаб изоҳланади. Бу даврдаги Ўғуз тили ўз фонетик, лексик ва грамматик хусусиятларига кўра қипчоқ тилларига анча яқин, чунки қадимда қипчоқ ва ўғуз тиллари битта — қипчоқўғуз тилидан пайдо бўлган.

10—11-асрларда Ўғуз тили кейинчалик 3 тар5«оққа ажралиб ривожланган ўғузлар учун асос тил (бобо тил) бўлиб қолган: шарқий (ёки асосий) тармоқ ўғузларида охирги даврларда туркман ва трухмен тиллари; шим. тармоқ ўғузларида илк даврларда қадимий ўз ва бижанак тиллари, кейинги даврда гагауз тили; жан. тармоқ ўғузларида илк даврларда эски озарбайжон, эски усмонли турк тиллари, кейинчалик озарбайжон, турк тиллари, қримтатар тилининг жан. лаҳжаси пайдо бўлган. Ўзбек тилининг ўғуз лаҳжаси доирасидаги шевалар ҳам генетик жиҳатдан Ўғуз тилига бориб тақалади.


Кирилл алифбосида мақола: ЎҒУЗ ТИЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ў ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
ДЕВОНУ ЛУҒОТИТ-ТУРК
ЖАҲОН ТИЛЛАРИ
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты