ПЕРМЬ СИСТЕМАСИ (ДАВРИ), пермь — палеозой эратемаси (эраси)нинг сўнгги (олтинчи) даври. Пермь системаси бундан 286 млн. йил аввал бошланиб, 38 млн. йил давом этган. Инглиз геологи Р. И. Мурчисон 1841 й. да ажратган. Пермь системаси қуйи ва юқори бўлим ҳамда ярусларга бўлинади (қ. Геохронология). П. с. да тектоник ҳаракатлар жуда кучли бўлган: герцин тектоник бурмаланиш цикли давом этиб ниҳоясига етган. Бу ҳаракатлар Урал, Тяньшан, Ғарбий Европа (Герцин), Шим. Америка (Аппалачи) геосинклиналь зоналарида авж олиб, тоғ тизмалари пайдо қилган. Пермь системасининг 2яр-мида бепоён платформа областларида денгизлар чекиниб, уларнинг ўрнида қуруклик вужудга келган. Пермь регрес-сияси натижасида Пермь системаси бошларида мавжуд бўлган поёнсиз денгизлар кўл, ҳавзаларга айланган. Пермь системаси охирларида плат-формалар қурукликка айланган, айрим жойлар (мас, Тетис, Юқори Яна)да денгизлар сақланиб қолган. Пермь системасида иқлим кескин зонал бўлиб, тобора қуруклаша борган. Тетис денгизи атрофида нам тропик икдим минтақаси ажрала бошлаган. Унинг шим. даги иссиқ ва қуруқ иқлим минтақасида тузли ва қизил рангли ётқизиклар кенг ривожланган. Янада шим. рокдаги анча нам мин-тақада кўплаб кўмир тўпланган. Жан. мўътадил минтақада Гондвана кўмир қатламлари пайдо бўлган. Пермь системаси бошларида Жан. ярим шарда материкни муз босган. Пермь системаси охирларида иқлим совий бошлаган, унга мансуб континентал ётқизикларда кдзил рангли чақиқ жинслар кўп. Шунингдек, кулранг чақиқ жинслар ва кўмир қатламлари мавжуд. Куйи пермда жан. материкларда муз ётқизиклари (таллитлар) ҳосил бўлган. Пермь системаси учун тузли лагуна формациялари хос, эпиконтинентал денгиз ётқи-зиклари карбонат формациялар — турли оҳактошлар, жумладан, рифоген оҳак-тошлардан иборат. Геосинклиналь денгизлар ўрнида терриген чақиқ, чақиқкарбонат ва кремнийли чақиқ-вулканоген формациялар ҳосил бўлган.
Пермь системасида қуруқлик майдонининг кенгайиши натижасида қурукликда ўсимлик ва ҳайвон турлари кўпая борган. Бу даврда палеозой эрасига хос бир қанча ўсимлик ва ҳайвонлар тугаб янгилари пайдо бўлган. Пермь системаси ўсимликлари иқлим турли жойда турлича бўлга-нини, қуруқлашиб борганини кўрса-тади. Авваллари кенг тарқалган ўсимликларнинг айрим турлари йўқола борган. Дарахт кўринишидаги плаунсимонлар шулар жумласидан бўлиб, улардан фақат сигиллярия каби ай-римларигина сақланиб қолган. Кала-митлар, шунингдек, сфенофиллар ривожлана бориб, Пермь системаси охирларида бутунлай йўқолиб кетган. Папоротник ва папоротниксимон птеридоспермалар кўп ва хилма-хил бўлган. Яланғоч уруғлилар жуда кўпайган. Кордаитлар кенг тарқалиб; игнабарглилар дастлаб катта ахамият касб этган. Цикадофит ва гинкгофитлар вужудга келган. Мохлар кенг тарқалган. Ер шарининг турли қисмларида турли вақтда палеофит флора мезофит флора билан алмашган. Курукликда ўсимликларнинг кўплиги кўмирнинг катта ҳажмда тўпланишига шароит яратди. Денгизларда сув-ўтлар кенг майдонларни эгаллаган. Пермь системаси ҳайвонот дунёси хилмахил ва бой бўлган. Денгизларда фораминифералар, айниқса, фузулинидлар кўп ва хилма-хил бўлиб, жуда ривожланган, Пермь системаси охирида улар қирилиб кетган. Ковакичлилардан, асосан, тўрт нурли маржон полиплари (ругозалар) яшаган. Пермь системасида улар ҳам қирилиб кетган. Икки тавақали, қориноёқли ва бошоёк/ш моллюскалар кенг тарқалган. Пермь системаси ўрталарида цератитлар вужудга келиб, триас даврида айниқса та-раққий этган. Мшанкаларда криптос-томатлар кўп тарқалган. Денгизларда брахиоподалар кўп бўлган. Сувда яшовчи бўғимоёклилардан остракодалар маълум, улар денгиз, лагуна, чу-чук сувли ҳавзаларни эгаллаган. Денгизларда кам сонли трилобитлар, қурукликда ҳашаротлар яшаган. Игна-танлилардан денгиз нилуфарлари, сувдаги умуртқалилардан тоғайли акуласимон баликлар (мас, геликоприон) кенг тарқалган. Бу давр учун суякли балиқлардан палеонисцидлар характерли-дир. Қурукликдаги умуртқали ҳайвонлар ҳам сувда, ҳам қурукликда яшовчилар билан судралиб юрувчилардан иборат эди. Сувда ва қуруқда яшовчилардан стегоцефал (зирхли)лар кўп бўлган. Сувда ва қурукликда яшовчилар билан судралиб юрувчилар ўртасидаги оралиқ ҳайвонлардан батрахо-заврлар (мас, қурбақа-калтакесаклар) тавсифлидир. Пермь системаси охирида стегоцефалларнинг кўпи қирилиб битган. Судралиб юрувчилар эса кўпайган, уларнинг ибтидоий вакили — котилозаврлар б-н бирга даррандасимон судралиб юрувчилар ҳам кўп бўлган.
Пермь системасида қуруқлик флорасининг тақсимланишига кўра, бир неча флора областлари ажратилади: Еврамерика (Европа, Шим. Америка); Катосиё (Жан.-Шарқий Осиё); Ангара ёки Тунгуска (Сибирь, Қозоғистон, Ўрта Осиё); очиқ уруғли ўсимликлар ўсган Гондвана областлари. Ўрта Осиё қуду-дида Пермь системаси ётқизиқлари кенг тарқалган. Улар тектоник ва таркибий тузилишига кўра 4 га бўлинади:
1) Шим. Тяньшан тоғларида эпикаледонит, Қоратоғ-Чуй водийсида алевролит, майда донали қумтош, кремний, гилли оҳактошлар, тузтош, аргиллит, гипс, ангидрид каби жинслардан таркиб топган ётқизиқлар мавжуд бўлиб, уларнинг қалинлиги 1200—1300 м; 2) Жан. Тяньшан ҳудуди ва Нурота, Ҳисор, Қорачатир каби тоғлардаги ётқизиқлар алевролит, оҳактош, мергель, қумтошлардан таркиб топган; 3) Шим. Помирда флиш типли охактош, алевролит, қумтош ва порфирит, Марказий ва Жан. Помир ҳудудларида қора сланец, оҳактош, кремнийли сланец, базальт жинсларидан иборат қатламлар мавжуд;
4) Қорақумнинг Дарвоза структураси, Ҳисор (Лучоб свита-си) ва Курама тоғларидаги ётқизиклар пироксен-амфибол плагиоклазли порфирит ва линза шаклида ётган қум, шағал каби тоғ жинсларидан таркиб топган. Пермь системаси ётқизикларида йирик туз (Соликамск), кумир (Печора, Кузнецк, Минусинск ва Тунгуска кўмир ҳавзалари), мис (Жесқазған), нефть-газ конлари мавжуд.