ОҲАНГАРОН ТУМАНИ (1939 й. гача Қурама тумани) — Тошкент вилоятидаги туман. 1929 й. 29 сент. да ташкил этилган. 1957 й. да Ўрта Чирчиқ ва Тошкент туманлари таркибига қўшилган. 1971 й. 31 авг. да қайта ташкил этилди. Шим. да Юқори Чирчиқ, Паркент, Бўстонлиқ туманлари, шарқдан Наманган вилояти, жан. дан Тожикистон Республикаси, жан.-ғарбдан Пискент тумани ва ғарбдан Ўрта Чирчиқ тумани билан чега-радош. Майд. 3,19 мингкм2. Аҳолиси 78,1 минг киши (2002). Оҳангарон туманида 1 шаҳар (Оҳангарон), 8 қишлоқ фуқаролари йиғини (Бирлик, Дўстлик, Озодлик, Сусам, Телов, Увак, Қорахитой, Қурама) бор. Маркази — Оҳангарон ш.
Табиати. Туман ҳудуди жан.-шарқда Қурама, шим. ва шим.-гарбда Чатқол тоғ тизмалари ўртасидаги водийда жойлашган. Бу тоғ тизмалари Камчиқ довонит бирлашади. Тоғлардан тушаётган сойлар ён бағирларини ювиб, адирлар ҳосил килган.
Фойдали қазилмалардан қўнғир кумир (Ангрен, Обпартак, Чўчқабулоқ, Жигаристон), мис, рух, молибден, олтин (Қўшбулоқ, Қизилолма, Новгарзон, Олтинтопган), флюорит (Гушсой), алунит (Окча, Новгарзон), феруза (Унгурликон, Обжазсой), қурилиш материаллари бор. Ўтга чидамли тупроқ, қум, шағал, охактошнинг захиралари катта.
Иқлими континентал, янв. нинг ўртача т-раси —3°, —5°, июлники 22°—26°. Йиллик ёғин 220—280 мм. Оҳангарон водийсида тезлиги 5—10 м тоғ-водий шамоли эсади. Вегетация даври 180 кун. Туман ҳудудидан Оҳангарон дарёси ва унинг ирмоқлари (Бешкўл, Иртош, Кўксарой, Четсув, Чинор, Қорабоғ, Оқча, Шоввоз, Новгарзон, Гушсой ва б.) оқиб ўтади. Туманнинг шим.-ғарбидаги хўжаликлар Чирчикдан бошланувчи Ҳамдам ва Паркент каналларидан сув олади. Дарё ка-йирларида ўтлоқи ва ўтлоқи-ботқоқ тупроқ, адирларда типик бўз тупроқ (чириндиси 15—26%), тоғ этакларида тўқ бўз тупроқлар тарқалган. Туман ёввойи ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига бой. Адирларда эфемер ва эфемероидлар кўп. Қўнғирбош, ранг, оққурай, қўзиқулоқ ва табобатда ишлатиладиган 8 турдаги тоғ гиёҳлари усади. Тоғ этаклари ва ён бағирларида арча, ёнғоқ, писта, тоғолча, дўлана, олма кўп. Қушлардан тустовуқ, сўфитўрғай, чуғурчиқ, каклик, каптар, бургут, кал-хат, қарчиғай, зарғалдоқ, булбул, қизилиштон, попушак, саъва ва б. бор. Сут эмизувчилардан кўрсичқон, юмрон-қозиқ, сассиқкўзан, сувсар, кийик, архар (тоғ қўйлари), чиябўри, тулки, бўри, қуён, бўрсиқ, типратикан, қобон кўп, баъзан айиқ учрайди. Судралувчилардан калтакесаклар, ҳар хил илон, ҳашаротлардан қоракурт ва б. мавжуд.
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, қозоқ, қирғиз, рус, татар, украин ва б. миллат вакиллари яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 24 киши. Шаҳар аҳолиси 34,7 минг киши, қишлоқ аҳолиси 43,4 минг (2002).
Туманда 4 та қўшма корхона, 165 хусусий фирма, ак-циядорлик, масъулияти чекланган жамият ва кичик корхоналар мавжуд. Оҳангарон туманида 6 ширкат, 3 ёрдамчи, 1 жа-моа, 526 фермер хўжаликлари бор. Қ. х. да ғаллачилик етакчи ўринда, боғдорчилик, чорвачилик, полизчилик билан ҳам шуғулланилади. Жами экин майд. 26,04 минг га. Шундан 12,5 минг га ерга бошокли дон, 249 га майдонга полиз экинлари экилади. 1625 га пичанзор ва 66,8 минг га ер яйлов. Угом-Чатқол миллий табиат боғига қарашли Оқангарон ўрмон хўжалиги бор.
Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида 25,7 минг қорамол, 98,7 минг қўй ва эчки, 154,8 минг парранда боқила-ди (2003).
Оҳангарон туманида 53 умумий таълим мактаби (18,2 минг ўқувчи), қ. х. ва иқтисодиёт касб-қунар коллежи (245 ўқувчи), 8 клуб, мусиқа мактаби, 28 кутубхона (333 минг китоб), 42 спорт майдонча-си, 3 ёдгорлик монументи мавжуд.
Марказий касалхона, 14 қишлоқ врачлик пункти, 14 фельдшер-акушерлик пункти, 3 қишлоқ врачлик амбулаторияси, 3 дорихона фаолият кўрсатади.
Туман ҳудудидан Тошкент—Ангрен т. й. ва Тошкент—Қўқон—Ўш—Қашқар халқаро ақамиятга эга бўлган автомобиль йўли ўтган.
Умумий йўллар уз. 205 км бўлиб, бу йўллардан Тошкент—Ангрен, Тошкент—Янгиобод, Ангрен—Бўка, Ангрен — Бекобод, Олмалиқ — Чирчиқ, Охангарон — Олмалиқ, Олмалиқ — Тўйтепа, Оҳангарон — Нуробод, Оҳан-гарон — Тут йўналишлари бўйича автобуслар қатнайди.
Туманда 1932 й. дан «Охангарон» (аввалги «Қурама ҳақиқати») газ. чиқарилади.