ПОМИР-ФАРҒОНА ИРҚИ, Икки дарё оралиғи ирқи — катта европеоид ирқига мансуб бўлган ирқлардан бири. Л. В. Ошанин «Ўрта Осиё икки дарё оралиғи типи», А. И. Ярхо «ПомирФарғона типи» деб атаган. П.-Ф. и. га қуйидаги хусусиятлар хос: пигментацияси қора, соқоли сийракроқ ёки қалин, сочи тўғри ёки сал жингалак, юзи чўзиқ ва кенг, қирра бурун, қаншари тик ва кенг, айрим гурухларида монголоид ирк аралашган. Палеоантропология материаллари бу типдаги аҳолининг туб халқ эканлигини кўрсатади. П.-Ф. и. ни Л. В. Ошанин 3 га ажратган:
1) тоғликлар — тоғлик тожиклар;
2) Жан.-Ғарбий Помир бўйидаги кам сонли қабилалар (рушан, шуғнон, воҳон);
3) текисликдагилар — Ўзбекистонда яшовчи ўзбеклар, шунингдек, тожик ва уйғурларнинг айрим гуруҳлари.