ПРОТРОМБИН (юн. pro — илгари ва тромбин) — қон плазмасидаги мураккаб оқсил (гликопротеид). Протромбин жигарда К витамин иштирокида синтезланади. Қон ивиш жараёнида Протромбиндан тромбин ферменти ҳосил бўлиб, у тромб шаклланишини тезлаштиради. Протромбин етишмаганда геморрагии, диатез касаллиги келиб чиқади.