ҚИРОАТ — ислом анъанасида Қуръон оятларини тажвид қоидаларига риоя қилган ҳолда, ўзига хос оҳангда ўқиш. Қироат билан тиловатнинг фарқи шундаки, Қироат илоҳий оятлар, ваҳийни ўқишга ҳам, инсон томонидан битилган ёзув ва шеърларни ўқишга ҳам қўлланаверади. Тиловат эса, асосан, ваҳий этилган оятларни ўқишдир.
Ҳоз. вақтда Қироат ларнинг ичида 2 хил — Имом Ҳафс ривояти билан Имом Осим Қироати ва Имом Варш ривояти билан Имом Нофеъ Қироати машҳур ҳамда кепг тарқалган. Ўзбекистонда Имом Осим Қ. и бўйича Қурьон ўқилади.