ҚИРҚҚИЗ ҚАЛЪАСИ

ҚИРҚҚИЗ ҚАЛЪАСИ — Сурхондарё вилоятидаги меъморий ёдгорлик (9—10а. лар); Термиз туманида (вайрона ҳолида сақланган). Нима мақсадда қурилганлиги (қалъа, сарой , хонақоҳ, карвонсарой) ҳақида маълумот йўқ. Ўрта асрларда Термиз ш. нинг ташқарисида жойлашганлиги қалъа шаҳар ташқарисидаги қўрғон вазифасини ўтаганлигини кўрсатади. У дунё томонларига мослаб қатъий мужассамотда бунёд этилган. Қальа тўртбурчак тарҳли (53,3×54,8 м), 1 қаватли, фақат йўлаклар умумий баландликда 2 қаватли бўлиб, хом ғишт (30x30x5 — 5,5 см) лардан қурилган, тоқ ва равоқларида шу ўлчамдаги пишиқ ғиштлар ҳам ишлатилган; қалин девор билан ўралган (ташқи девор қалинлиги 2—2,5 м), бурчаклари ҳажмдор буржлар билан мустаҳкамланган; буржлар оралиғида токлар билан ёпилган айвонлар жойлашган, тарзларига бир маромда такрорланувчи туйнуклар ишланган. Қалъанинг барча хоналари ва марказдаги саҳн (11,5×11,5 м) ўзаро йўлаклар билан боғланган; марказий саҳн ҳовли ёки гумбазли зал бўлган деб тахмин қилинади. Айвон ва йўлаклар бинони 4 қисмга бўлган. Булар: 2 та бир хил тузилган (5 хона ва 3 томонидан ўралган йўлак, эни 2,1 м) шим.-ғарбий ва шим.-шарқий ҳамла 2 та жан.-ғарбий (2 га йўлакча билан боғланган 5 та хона) ва жан.-шарқий (йўлакча билан боғланган 2 та хона ва 3 устунли катта меҳмонхона) қисмлардир. Йўлаклар ва хоналар девордаги туйнуклар орқали ёритилган. Қирққиз қалъаси ёпмасида балхи ҳамда кесишган гумбазсимон тоқлар, бошқа турлардаги гумбазлар, тоқлар ва равоқлар қўлланилган.

Оғзаки маълумотларга кўра, халқ достонларида зикр этилган душманлар ҳужумини қайтара олган қаҳрамон қиз Гулойим ва унинг 40 дугонаси айнан шу ерда яшаган. Шунингдек, 20-а. гача халқ томонидан Қирққиз қалъаси манзили «Шаҳри Сомон» деб ҳам аталган.


Кирилл алифбосида мақола: ҚИРҚҚИЗ ҚАЛЪАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭРОН
БОБИЛ-ОССУРИЯ МАДАНИЯТИ
ФРАНЦИЯ
МИСР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты