ҚИШЛОҚ

ҚИШЛОҚ — аҳолиси, асосан, деҳқончилик, чорвачилик ва қ. х. нинг бошқа соҳаларида банд бўлган аҳоли манзил-гоҳи. Қишлоқ фақат аҳолисининг машғулоти билан эмас, балки ижтимоийиқтисодий, маданий, табиий географик ва турмуш тарзи билан ҳам шаҳардан фарқ қилади. Қишлоқ — Ўзбекистон Ресггубликаси маъмурий-ҳудудий тузилишидаги энг қуйи бўғин. Қ. нинг ижтимоий-иқтисодий хусусияти аҳолини ердан қай даражада фойдаланиши, жойнинг табиий-географик шарт-шароитлари билан боғлиқ. Шу боис Қишлоқлар тарихан катта-кичик бўлган, турар жойлар ҳам шунга қараб жойлашган. Текис, серсув ва тупроғи серунум, умуман, табиий шароити қулай жойларда йирик Қишлоқлар жойлашиб, аҳоли анча гавжум яшаган, асосан, деҳқончилик, боғдорчилик билан шуғулланган. Текис, лекин суви кам бўлган жойларда (чўл ва даштларда) аҳоли кўпроқ чорвачилик билан машғул бўлган. Бундай жойларда Қишлоқлар кичик, бир-биридан анча узокда, асосан, қудуқлар ёнида жойлашган. Тоғли ҳудудларда Қишлоқлар кўпроқ сой, булоқлар бўйида таркиб топган.

Қишлоқлар умумий бир марказга — қишлоқ фуқаролик йиғинларига эга бўлган, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан бирбирига узвий боғланган кичик аҳоли манзилгоҳларига ҳам бўлиниши мумкин. Улар Ўзбекистонда маҳаллаларга ажралади. Тарихда маҳаллаларнинг бир Қишлоқга бирлашиши аҳолининг деҳқончиликнинг муайян тури билан шуғулланиши, бир қабилага мансублиги, бир ариқдан сув ичиши, ҳашар, тўй ва маъракаларни бирга ўтказиши ва ш. к. га боғлиқ бўлган.

Қишлоқ кишиларнинг ижтимоий ва тарихий таркиб топган бирлигидир. Уларнинг вужудга келиши жамият тараққиёти ва ҳудудий меҳнат тақсимотидаги ўзгаришлар билан боғлиқ бўлади. Саноатнинг ривожланиши ва урбани-зация муносабати билан дунёда қишлоқ аҳолиси салмоғи камаймоқда. Ўзбекистон Қишлоқ ларидаги аҳоли салмоғи ортмоқда. Бунинг асосий сабаби Қишлоқ ларда аҳолининг такрор барпо бўлиш жараёнининг шаҳарлардагига нисбатан бир қадар жадал кечишидадир. 1970—90 й. ларда Ўзбекистон аҳолисининг 60% Қ. ларда яшаган. Республикада туғилишнинг нисбатан юқорилиги маълум даражада оилаларнинг кўпчилиги Қишлоқ шарои-тида, Қишлоқ турмуш тарзида яшаб келаётганлиги билан боғлиқ. Мас, 1990 й. да Қишлоқ ларда ҳар 1000 кишига 39 та бола туғилган бўлса, шаҳарларда 26 та бола туғилганлиги қайд этилган. Мустақиллик йилларида аҳоли турмуш тарзида иқтисодийижтимоий ўзгаришлар содир бўлди. 1995 й. да Ўзбекистон Қишлоқ ларида туғилишнинг йиғинди коэффициенти 4,12 ни ташкил этиб, аҳоли такрор барпо бўлишининг кенгайган турига мансуб бўлса, 2001 й. да бу кўрсаткич 2,75 га тушди ва аҳоли такрор барпо бўлишининг оддий (нормал) турини таъминламоқца. Бу ҳолат Ўзбекистон Қишлоқ оилаларида кўп болалиликдан ўртача болалиликка ўтиш жараёни рўй бераётганини кўрсатади.

Қадимий Қишлоқлар аҳолининг мавсумий манзилгоҳларидан ташкил топган. Ўзбекистон ҳудудидаги Қишлоқлар дастлаб кишиларнинг қиш фаслида истиқомат қиладиган жойи сифатида вужудга келган («Қ» номи ҳам шундан). Одамлар астасекин деҳқончилик билан шуғулланиб, ўтроқлик даврига ўтгач, Қишлоқлар кўпайди ва кенгайди. Ибтидоий жамият даврида шаклланган уруғ бирлашмалари ўтроқлик даврида ҳам сақланиб, бир уруғ бир Қишлоққа ўрнашган. Ҳоз. айрим Қишлоқлар ўша уруғ номи билан юритилади. Кейинчалик уруғларнинг қабилаларга бирлашиши натижасида йирик ёки бир-бирига яқин жойлашган Қишлоқлар пайдо бўлди. Мас, Кенагас, Манақ, Манғит, Мингли, Найман, Митан ва б. Қулдорлик даврида кўп мамлакатларда қулдорларнинг ерларида ишлайдиган кишиларнинг бир жойга ўрнашиши билан ҳам Қишлоқ пайдо бўлган. Бу Қ. лар шу ер эгасининг номи билан ёки жойнинг географик ҳолатига қараб аталган. Ҳунармандчилик ва савдосотиқнинг ривожланиши билан ҳам янги Қишлоқлар вужудга келиб, кенгайиб борди. Карвон йўлларида, дарёларнинг кечув жойларида ҳам Қишлоқ юзага келган: Еттикечув, Қизилкечув, Қоракечув, Лангар ва б. Ҳунармандчилик ва савдо ривожланиб, деҳқончилик ажралиб чиқа бошлагач, шаҳарлар юзага келди. Илк ижтимоий формацияларда аҳолининг кўпчилиги Қишлоқ ларда яшаганлиги учун жамиятнинг асосий ижтимоий-иқтисодий ва маданий хусусиятлари Қишлоқ ҳаёти билан белгиланган. Дастлабки даврларда Қишлоқ жамоа бошлиғи, кейинчалик сайланадиган жамоа оқсоқоли ёки жамоа йиғини томонидан бошқарилган. Қишлоқ ларнинг ташқи кўриниши, қурилиши ҳам даврдан-даврга ўзгариб борган. Мас, Хоразм ҳудудида, Суғдда 6—7-а. ларда янги типдаги Қишлоқлар — катта-катта бой оилалар яшайдиган қаср-қўрғонлар бўлган, оддий деҳқонлар эса майда қўрғончаларда яшардилар. Ҳар бир қаср-қўрғоннинг атрофи мудофаа девори билан ўралган бўлиб, ўртасида кўшки бўлган. Темурийлар даврида ҳоз. Ўрта Осиё ҳудудида Қишлоқларни ободонлаштиришга, ариқ ва каналлар қазиб, боғроғлар барпо қилишга аҳамият берилган. Европа мамлакатларида саноат, и. ч. нинг ривожланиши қ. ҳаётига ҳам кучли таъсир кўрсатди. Қишлоқлар 20-а. нинг 2-ярмида анча ривожланди. қ. аҳолисининг турмуш тарзи яхшиланди. Қишлоқ лардаги ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳаёт тарзи тубдан ўзгарди. Сўнгги даврда Қишлоқлар камайиб, шаҳарлар салмоғи ортиб борди. Ҳоз. да Қишлоқ аҳолиси жаҳон аҳолисининг қарийб 53%ни ташкил этади.

Юридик мақоми. «Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгар-тириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикасининг 1996 й. 30 авг. даги қону-нида Қишлоқлар, овулларни тузиш ва тугатиш, чегарасини ўзгартириш, аҳоли пунктларини бирлаштириш, маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш, ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш ва б. вазифалар тегишли туман ҳокимларининг илти-мосномасига асосан, халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса — Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади дейилган.


Кирилл алифбосида мақола: ҚИШЛОҚ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ГЕОГРАФИЯ
ГЕОГРАФИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты