ҚОН АЙЛАНИШИ

ҚОН АЙЛАНИШИ — юрак қисқариши туфайли қоннинг қон ўтказиш системасида ҳаракатланиши. Қон айланиши организм тўқималари билан ташқи муҳит орасидаги моддалар алмашинуви ва гомеостаз турғунлигини таъминлайди. Қон тўқимага кислород, сув, оқсил, углеводлар, ёғ, минерал моддалар, витаминлар ва б. олиб келади ва тўқимадан карбонат ангидрид ҳамда моддалар алмашинувида пайдо бўлган бошқа чиқинди моддаларни олиб кетади. Терморегуляция ва гуморал регуляцияии амалга оширади. Иммунитетнинг муҳим омилидир. Қон айланишини 1628 й. инглиз врачи У. Гарвей кашф қилган.

Кўпчилик умуртқасиз ҳайвонларда очиқ Қон айланиши доираси мавжуд (гемолимфа гавда мускуллари ёки томирлар қисқариши туфайли ҳаракатланади). Одам ва айрим юқори даражада ривожланган умуртқасизларда Қон айланиши доираси ёпиқ бўлади. Сувда ва қуруқликда яшовчилар, судралиб юрувчилар, сут эмизувчилар ва қушларда Қон айланиши доираси 2 та. Одам. шу жумладан, сут эмизувчилар ва қушларда Қон айланиши схемаси бир хил. Юрак чап қоринчасидан чиқиб, тўқималар орқали ўнг бўлмачага келган томирлар системаси катта, ўнг қоринчадан чиқиб, ўпка орқали чап бўлмачага келгани кичик қон айланиш доирасини ташкил этади. Чап бўлмачадан қон чап қоринчага ўтади ва Қон айланиши давом этади. Юрак мускулларининг қисқариб-бўшашиши туфайли қон томирларда ҳаракатланади. Юракнинг бир мин. да ҳайдайдиган қон миқдори минутли ҳажм дейилади. Одам тинч турганидаги минутли ҳажм 4—5 л га тенг, эмоционал таъсир ҳолатида эса у 3—4 марта ортади. Юрак қонни артерияга порция билан ҳайдайди. Қон қуйилиши билан артериялар девори кенгаяди. Диастолааа йиғилган энергия артерияларда қон босимини маълум даражада сақлаб, капиллярларда узлуксиз қон оқимини таъминлайди. Организмдаги қоннинг фақат 5% и капиллярларда бўлади, бироқ Қон айланишининг асосий функцияси — қон билан тўқима орасидаги моддалар алмашинуви шу капиллярларда амалга ошади. Қоннинг капил-лярлардаги гидростатик босими сабабли суюқлик, капиллярдан тўқимага фильтрланади (қон плазмасининг онкотик босими бу жараёнга тўсқинлик қилади). Қон капиллярларда қаршиликка учрайди, буни енгишда у энергия йўқотади ва қон босими пасаяди. Бу суюқликни ҳужайралараро бўшлиқдан капиллярларга ўтишига сабаб бўлади. Суюкликнинг бир қисми ҳужайрааро тирқишдан лимфатик томирларга оқиб ўтади. Суюқлик босими атм. босимига қараганда (5—10 мм симоб устунига) кам бўлгани учун тўқималардан суюқлик фаол ҳайдаб турилади. Тўқималардан қон вена қон томирига ўтади. Скелет мускулларининг қисқариб-бўшашиши ва нафас ҳаракатлари қоннинг томирларда узлуксиз оқишига шаро-ит яратади. Қон айланиши рефлектор ва гуморал таъсирлар билан бошқарилади.

Қон айланишининг маҳаллий ва умумий бузилиши фарқланади, унинг маҳаллий бузилишидан гиперемия, ишемия, атеро-склероз, тромбоз ва б. бўлиши мумкин. Қон айланишининг умумий бузилиши аъзо ва тўқималарга турли сабабларга кўра етарли қон бормаслиги туфайли юз беради.


Кирилл алифбосида мақола: ҚОН АЙЛАНИШИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
СУВДА ВА ҚУРУҚЛИҚДА ЯШОВЧИЛАР
ТОШКЕНТ
ОКЕАН
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты