ҚОН ГРУППАЛАРИ — қоннинг им муногенетик хусусиятлари, бунда 1 қон группасига эга бўлган индивид қон группаси бошқача индивиддан эритроцитлар, лейкоцитлар, қон плазмаси (қ. Плазма), кўпчилик тўқималар ва биологик суюқликларда маълум хил антигенлар бор ёки йўқлиги билан ажралиб туради. Қон группалари қоннинг наслдан-наслга ўтадиган белгилари бўлиб, у гемагглютинация (эритроцитларнинг ёпишиши) реакцияси ёрдамида аниқланади. Ана шу белгилар асосида барча одамлар қони (ирқи, ёши ва жинсидан қатъи назар) фуппаларга бўлинади. Одам қонининг у ёки бу қон группасига мансублиги унинг индивидуал биологик хусусияти бўлиб (она қорнидаги ривожланиш давридаёқ шакллана бошлайди), кейинги бутун ҳаёти давомида ўзгармайди.
Эритроиитлар (қизил қон ҳужайралари) таркибидаги изоантигенлар — изоантиген А ва изоантиген В, шунингдек, нормада баъзи одамларнинг қон зардобида бўладиган изоантителалар — изоантитела а ва изоантитела (3 кўп амалий аҳамиятга эга омиллар ҳисобланади. Одам қонида фақат турли хил изоантигенлар ва изоантителалар (мас, А+р ва В + а) бўлади, чунки бир хил белгидаги изоантигенлар ва изоантителалар учрашса (мас, А ва а) эритропитлар бир-бирига ёпишиб, одамни ўлимга олиб келади.
Одам қонида А ва В изоантигенлар, шунингдек, а ва р изоантителалар бўлишига қараб уларни шартли равишда ҳарфлар ҳамда рақамлар билан ифо-далаб, 4 группага бўлиш мумкин. 0а(3(1) фақат, а, р изоантителалари бор қон группаси; А(3(П) — таркибида А изоантигени ва р изоантителаси бор қон группаси; (ВаШ) — таркибида В изоантигени ва а изоантителаси бор қон группаси; АВ0(1У) — таркибида фақат А ва В изоантигенлари бор қон группаси.
Қон группалари ҳақидаги таълимот 19-а. охирида юзага келган, у умумий иммунологиянинг муҳим қисми. Қон группаларини ўрганиш изоантиген А нинг бир хил белгига эга эмаслигини кўрсатди. Изоантиген В изоантиген А га нисбатан кўпроқ бир хил белгилиги билан фарқ қилади. Ундан ташқари, баъзи одамлар эритроцитида Н ва 0 каби специфик (махсус) антигенлар топилди.
АВО системасида ўз моҳиятига кўра, изоантигенлардан сўнг тиббиёт амалиётида Қон группаларининг КЬ системаси (КЬезиз — резус) резус-фактор иккинчи ўринда туради, у Қ. г. нинг энг мураккаб системаларидан бўлиб, 20 дан ортиқ изоантигендан ташкил топган. 85% одамлар эритроцитларида КЬ система антигени — КЬ-фактор мавжудлиги, 15% одамларда унинг бўлмаслиги аниқланган. Ана шу факторнинг бор ё йўқлигига қараб одамлар шартли равишда — резус-мусбат ва резус-манфийли деб ажратилади. Қонида КЬ-фактори бўлмаган она организмида ривожланаётган қомилага резус-фактори мусбат отадан ўтган антиген таъсирида унга қарши антителалар ҳосил бўлади, бу антителалар, ўз навбатида, хрмила эритроцитларига таъсир этиб, уларнинг гемолизи (эриши)га сабаб бўлади, бу гемолитик анемия кўринишида намоён бўлади, баъзан ўлимга олиб келадиган резус-конфликт (зиддият) келиб чиқади. Қони резус-манфий одамларга резусмусбат қон қайта қуйилганда ҳам шундай ҳолат кузатилиши мумкин.
Эритроцитлардаги изоантигенлардан ташқари, қоннинг бошқа таркибий элементларида ҳам фақат уларга хос изоантигенлар борлиги аниқланди, бу лейкоцитларнинг 40 дан ортиқ антигенларини бирлаштирувчи лейкоцитар группалар мавжудлигини кўрсатди. Одам қонининг бошқа системаларига оид изоантигенлар АВО ва КЬ системаларига қараганда камроқ амалий аҳамиятга эга бўлса-да, суд тиббиёти, генетика, антропология соҳалари учун аҳамияти катта.
Қон группаларига хос белгилар ирсий факторлар билан белгиланади, яъни болалар қонининг антиген хусусиятлари ота-онанинг қон группасига боғлиқ. Бу суд тиббиётида боланинг ота-онасини аниқлаб бериш масалаларини ҳал қилишга имкон беради.
Қон группалари стандарт зардоблар ёрдамида эритроцитлардаги изоантигенларни топиш йўли билан аниқланади. Қон группалари системасини аниқлаш кўпроқ амалий аҳамиятга эга. Қон куйишт Қг. нинг бир-бирига мос келиши эътиборга олинади. Ҳайвонлар қони, қайси группада бўлишидан қатьи назар, одам қонига тўғри келмайди.