ҚОРА ИЛДИЗ ЧИРИШИ

ҚОРА ИЛДИЗ ЧИРИШИ — ўсимликларнинг замбуруғ касаллиги, ўсимлик тўқималарини емиради ва қорайтиради. Маданий ва ёввойи ўсимликларнинг 100 га яқин турида учрайди. Паразит замбуруғлар ва тупроқ бактериялари қўзғатади. Картошка, помидор, қулупнай, узум, сабзини, тамаки илдизи, пахта толасини зарарлайди. Картошка туганаги Қора илдиз чиришини бактерия қўзғатади, туганак ўртаси чирийди, пўсти қораяди, ёриқлардан қора суюқлик чиқади. Касаллик далада бошланиб, йиғиб-териб олинганидан кейин ҳам давом этади. Помидор Қ. и. ч. да (замбуруғ келтириб чиқаради) кўк меваларида қора доғлар пайдо бўлади. Тупроқда, зарарланган меваларда сақланиб қолади. Ғўза замбуруғ билан зарарланади. Замбуруғ ғўза қолдиқларида сапрофит сифатида ривожланади. Иқлим шароити қулай бўлганда илдизнинг зарарланган қисми орқали ичига киради, паразитлик қилиб, ўсимлик ҳисобига озиқланади. 8—33° т-рада ривожланади. Касаллик авг. нинг 2-ярмида тўсатдан сўлиш билан бошланади, барглар бир неча вақт яшил рангда бўлиб, таранглигини йўқотади, аммо тўкилмайди. Илдиз бўғзи йўғонлашиб, шакли ўзгаради. Илдиз бўғзи тўқимаси бўйлама кесилганда 5—10 см дан қизил қўнғир ранг кўринади. Пахта ҳосилдорлигини 15—20% гача камайтиради.

Кураш чоралари: ўсимликларга бордо суюқлиги пуркаш, зарарланган ўсимлик қолдиқларини йўқотиш; ўсимлик пояларини илдизи билан йиғиб олиш; ерни чуқур шудгорлаш.


Кирилл алифбосида мақола: ҚОРА ИЛДИЗ ЧИРИШИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
РОССИЯ
ТОШКЕНТ
КАРТОШКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты