ҚОРАЧЎРИН

ҚОРАЧЎРИН — Ғарбий Турк хоқонлиги ҳукмдорларидан бири (576— 603). Истамининт ўгли. Қорачўрин 576 й. Истами ябғу вафот этгач, унинг ўрнини эгаллайди. Қорачўрин отасининг ишини давом эттириб, асосий эътиборни Ғарбга, хусусан, Сосонийлар Эронига қаратади.

Қорачўрин даврида Турк хоқонлиги — сосонийлар сиёсий муносабатларида хоқонликнинг қўли баланд кела бошлайди.

6-а. нинг охирги чорагига келиб хоқонликнинг шарқий қисмида бошбошдоқлик авж ола бошлаган. Таспар хоқон вафот этгач (581), унинг ворислари орасида тахт талашувлари авж олади. Шарқий Турк хоқонлиги ҳукмдори Ишбара хоқон даврида (581—587) ундан норози бўлган шаҳзодалар Хитой сулолалари билан тил бириктира бошлайдилар. Бунга Қорачўрин ҳам тортилади. Хитойдаги Суй сулоласи хоқонликни парчалаш ниятида «Ўн ўқ» бошқаруви ябғуси Қорачўринга элчи юбориб, уни ягона Турк хоқони сифатида тан олишини билди-ради. Натижада, маркази Еттисув бўлган Шим. Қора денгиз бўйлари, Шим. Кавказ, Волгабўйи, Амударё-Сирдарё оралиғи, Хуросон, Шим. Афғонистон, Шарқий Туркистон ҳудудларини ўз ичига олган Ғарбий Турк хоқонлиги ташкил топади.

Суй сулоласи Турк хоқонлигининг бир марказга бирлаштиришга ҳара-кат қилган Тули (600—609) тарафини олади, Тўнга Турон ўлдирилади (600), фурсатдан фойдаланган Қорачўрин марказий ҳокимиятни эгаллайди. Энди Суй сулоласи Тулини Қорачўринга қарши қўя бошлайди. 601—603 й. лар орасида Хитойнинг шим. вилоятларига бир неча сафар уюштириб Тулини бартараф этишга ҳаракат қилган Қорачўрин муваффақиятсизликка учраб, заифлашади. Бунинг устига теле қабилаларининг исёни ҳокимиятга қарши катта зарба бўлади. Қорачўрин ҳокимиятни бой бериб, 603 й. да Наншан тоғлари атрофида яшовчи тугухун (тогон) лар ҳузурига қочиб, ўша ерда бедарак кетади.

Ғайбулла Бобоёров.


Кирилл алифбосида мақола: ҚОРАЧЎРИН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТУРК ХОҚОНЛИГИ
ХИТОЙ
РОССИЯ
ТЕМУРИЙЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты