ҚУТЛУҒМУРОД ИНОҚ МАДРАСАСИ

ҚУТЛУҒМУРОД ИНОҚ МАДРАСАСИ — Хивадаги меъморий ёдгорлик (1804—12); Ичан қалъа таркибида. Оллоқулихоннинг тоғаси Қутлуғмурод Иноқ қурдирган; васиятига биноан миёнсарой замини тагига дафн этилган. Мадраса тўртбурчак тарҳли (57×44 м), масжид ва дарсхона (тарҳи 5×5 м), ҳужралар (3×3 м), ҳовли (31,8×27,8 м) ҳамда ҳовли ўртасидаги сардоба (диаметри 7,15 м)дан иборат. Қ. И. м. Хивада дастлаб қурилган 2 қаватли мадраса бўлиб, Хива мадрасаларига хос бўлмаган 2 қаватли, 3 очиқ равоқли, бош тарзи очиқ ва маҳобатли қилиб бунёд этилган; бино ғиштдан лой билан терилган, пойдевори деворидан ёғоч тўсинлар (сардобаники мармар) билан ажратилган. Бош тарзидаги пештоқ ва унинг 2 Д. ёни 3 равоқли, бурчакларига гулдасталар ишланган; пештоқ орқали миёнсаройга кирилади. Миёнсарой 3 хонали, 2 ёнида мадраса ва дарсхона жойлашган; масжид ва дарсхона гумбази қалқонсимон бағалларга боғланган, ёзги масжид пастак гумбаз б-н, ҳужралар балхи гумбаз билан ёпилган; сардобанинг гумбази цилиндрсимон пойгумбазга ўрнатилган, пойгумбазига равоқли айлана йўлак (бал. 1,65 м, эни 0,6 м) ишланган.

Қ. И. м. Хивадаги сирланмаган ва босма усулида яратилган бўртма безаклар қўлланган ягона ёдгорликдир; пештоғи, миёнсарой рангли ўйма ганч билан зийнатланган, равоқлари муқарнаслар билан тўлдирилган; сирли кошин ва парчинлар билан қоплаб беза-тилган; деразаларига ганч панжаралар ишланган; ўймакори эшиклари амалий санъатнинг нодир намунасидир (нақшлар орасида бино қурилган сана битилган).


Кирилл алифбосида мақола: ҚУТЛУҒМУРОД ИНОҚ МАДРАСАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ИЧАН ҚАЛЪА
ХИВА
ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИВА ХОНЛИГИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты