ҚЎҚОН — Фарғона вилоятидаги шаҳар. Фарғона водийсининг ғарбий қисмида, Сўх дарёси (тармоғи)нинг қуйи оқимида жойлашган. Т. й. станцияси. Қўқон жан. дан Катта Фарғона канали ўтади. Аҳолиси 211 минг киши (2004, 1879 й. да 18,4 минг, 1926 й. да 68,4 минг, 1939 й. да 85 минг, 1959 й. да 105 минг, 1979 й. да 158 минг киши).
Маҳаллий тарихчи ва археологлар орасида шаҳарнинг ёши 2 минг йилдан ортиқ деган тахмин мавжуд. Қўқонга оид дастлабки маълумотлар 10-а. ёзма манбаларида учрайди. Этимологияси ҳақида турли тахминлар бор [мас, Истахрий ва Ибн Ҳавқал асарларида «Ҳавоканд» (Ҳўканд) шаклида, яъни г«ўзал», «ёқимли» ёки «шамол шаҳри» маъносида учрайди]. Кейинги асрларда «Ҳўқанди латиф» деган атама ҳам ишлатилган. Ундан ташқари «баландликдаги шаҳар», «ҳулар шаҳри» [яъни, «ҳу (ку) қабиласи — элати шаҳри»] версиялари ҳам бор. Қад. Хитой қўлёзмаларида Қўқон номи «Гуйшань», «Хўхан» тарзида ифодаланган.
Қўқоннинг 18-а. гача бўлган сиёсий тарихи ҳақида маълумотлар жуда оз. Қўқон подшо Россияси қўшинлари томонидан забт этилганда Қўқон хонлиги архивининг кўп қисми олиб кетилган. Қўқон қадимда Ҳиндистон ва Хитойга бориладиган карвон йўлида жойлашган. 13-а. да мўғуллар томонидан бутунлай вайрон қилинган. Шундан кейин 18-а. гача Қўқон кичик аҳоли турар жойи сифатида мавжуд бўлган. 1709 й. Қўқон хонлиги ташкил топгач, 1711 й. Эскиқўрғон қалъаси ўрнида ҳоз. Қўқон ш. га асос солинди, истеҳком ва қалъа барпо этилди. 1732 й. Абдураҳимбий бу ишни ниҳоясига етказди ва шаҳарни хонлик пойтахтига айлантирди. Шу даврдан бошлаб шаҳар Қўқон деб атала бошлади. Шаҳарнинг мустаҳкам девори, 12 дарвозаси (Хўжанд, Ғозиёғлиқ, Қудуқлиқ, Сармозор, Наманган, Чимён, Сўх, Марғилон, Риштон, Мўйимуборак, Қатағон, Исфара) бўлган. Қўқон ҳудуди 12 маъмурий бўлак (даҳа)га тақсим қилинган. Шаҳарда 3 мингга яқин хонадонда 31 минг киши яшаган. Норбўтабий даврида (1766—98) равнақ топди, Шарқнинг савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик марказларидан бирига айланди. Олимхон ҳукмронлиги даврида (1801 — 1810) эса Қўқоннинг сиёсий мавқеи кучайди. Умархон (1810—22) ва унинг ўғли Муҳаммад Алихон (1822—42) ҳукмронлиги даврида Қўқон фан, маданият, адабиёт ва санъат марказига айланди. 1842 й. қ. Бухоро амири Насруллохон томонидан босиб олинди. Қўқон хонлиги рус қўшинлари томонидан ишғол этилиб, Туркистон генерал-губер-наторлигига қўшиб олингач (1876), Қ. янги ташкил этилган Туркистон генерал-губернаторлигининг Фарғона вилояти маъмурий маркази бўлади. Вилоят маркази Янги Марғилон (ҳоз. Фарғона ш.) га кўчирилгандан кейин (1877 й. 27 апр.), Фарғона вилояти уезд шаҳри, сўнг водийнинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлиб қолди. Қўқон қадимдан ҳунармандчилик маркази бўлган. Қўқонда мисгарлик, заргарлик, ўймакорлик, қуролсозлик, кулолчилик, қоғозгарлик, бадиий тўқи-мачилик, дўппичилик, каштачилик, темирчилик, кўприксозлик кабилар ривож топган. Қўқон газмоллари Шарқда ва Россияда машҳур бўлган. Айниқса, Қўқон қоғози ҳунармандчиликнинг алоҳида тармоғи сифатида ном қозонган. Рус табиатшуноси А. П. Федчен-конинг таърифлашича (1871 й. да), Ўрта Осиёдаги энг сифатли қоғоз Қ. да ишлаб чиқарилган. Шаҳар ҳаётида савдо муҳим ўрин тутган ва ички ҳамда ташқи савдога бўлинган. Шаҳар рус қўшинлари томонидан забт этилгач, подшо Россияси ҳукумати бу ерда Россия манфаати учун зарур бўлган пахтачилик саноа-тини ривожлантиришга аҳамият берди. 19-а. охири — 20-а. бошларига келиб шаҳар ва унинг атрофида 31 пахта тозалаш, 5 ёғ-мой, 7 пилла қуритиш ва 2 ипак қурти уруғи з-длари бунёд этилиб, ишчилар сони 3000 кишига етган. Туркистон Умумроссия товар муомаласига тортилиши натижасида бир қанча шаҳарлар, жумладан, Қўқонда ҳам пахта харид қилиш ва уни ташиш билан шуғулланувчи рус ва чет эл ширкатлари («Андреев ширкати», «Россия жамияти», «Кавказ ва Меркурий», «Эрон савдо-саноат ширкати», «Шарқий жамият» ва б.) ташкил қилинган. 1913 й. да Қўқонда 5 мингдан ортиқ савдо дўкони, 44 карвонсарой, 20 бозор, 10 банк, касалхона, туғруқхона ва 2 дорихона ишлаб турган. Хонлик даврида Қўқонда 52 мадраса фаолият қўрса-тиб, улардан дастлабкиси «Мадрасаи хиштин» (1729) бўлса, сўнгги қурилгани «Сўфиён» (1891) мадрасасидир. 20-а. бошида Қўқонда 120 та эски мактаб, ўндан ортиқ жадид мактаби, 3 та рус-тузем мактаби, т. й. ва савдо-тижорат мактаблари ва б. ўқув мас-канлари бор эди. 20-а. нинг бошларида Қўқонда «Садои Фарғона», «Янги Фарғона», «Қўқон садоси» газеталари чоп этила бошлади. 1917 й. нинг кузида Қўқонда «Туркистон муҳтория-тш> эълон қилинди. Аммо кўп вақт ўтмай бу озодлик ҳаракатининг маркази Қўқон большевиклар томонидан қонга ботирилди (1918 й. фев.). Тарихий маълумотлар бўйича бу қирғинда 10 мингдан зиёд киши қурбон бўлган. 1918 й. да Қўқонда шўролар ҳокимияти ўрнатилди.
2-жаҳон уруши йилларида қ. меҳнаткашлари фронтга кийим-кечак, озиқ-овқат, дори-дармон жўнатиб турдилар. Шаҳар аҳолиси фронт учун 10,7 млн. сўм пул жамғариб берди. Қўқонлик жангчилардан 2 минг 682 таси собиқ Совет Итшфоқининг орден ва медаллари билан мукофотланди, 12 таси Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлди. Қ. Фарғона вилоятининг (Фарғона ш. дан кейин) 2 – ўриндаги саноат, транспорт ва маданий марказидир. Шаҳарда 22 и. ч. корхонаси мавжуд. Шулардан 2 пахта тозалаш з-ди, «Улуғбек», «Қўқонадёл», «Шоҳи-атлас тўқиш», «Кўнчи», «Зилол», «Қўқонёғмой», «Қўқоннон», «Қўқонгўшт», «Қўқонспирт», «Мастона» корхоналари, мотор таъмирлаш, мармар, механика, «Электромаш» з-длари, машинасозлик, ғишт, и. ч., суперфос-фат, «Қўқон» и. ч., мебельсозлик, қурилиш маҳсулотлари корхоналари, ип йигирув, пайпоқ-тўқув, пойаб-зал, трикотаж-тикувчилик ф-калари ишлаб турибди.
Педагогика ин-ти (7 мингдан зиёд талаба), 14 касб-ҳунар коллежи (жумладан Қодиржон Ҳайдаров номидаги тасвирий ва амалий санъат коллежи. 1997), академик лицейлар, мусиқа ва санъат мактаблари, 44 умумий таълим мактаби фаолият кўрсатади. 12 касалхона, 2 диспансер, поликличикалар, дорихоналар, 2 санаторий мавжуд.
19 кутубхона, 7 клуб муассасаси, 6 та музей (шу жумладан, ўлкашунослик музейи), драма театри, халқ театри ишлаб турибди. 4 болалар спорт мактаби, 3 стадион, спорт заллари ва б. спорт иншоотлари бор. Қўқон шоир, санъаткорлар шаҳри сифатида танилган. Қадимда «Қўқон адабий муҳи-ти» машҳур бўлган. Шаҳардан бир қанча адабиёт намояндалар: Амирий, Гул-ханий, Хон, Ғозий, Махмур, Муҳйи, Зорий, Муқимий, Қорий, Комий, Фурқат, Ҳазиний, Насимий Ҳўқандий ва б. ; Ҳамза, Иброҳим Даврон, Ашурали Зоҳирий, Мирзои Ҳўқандий, Пўлатжон Қаюмий каби маърифатпар-вар ижодкорлар етишиб чиққан; Ноди-ра, Дилшод, Барно, Анбар отин, – Лайли хоним, Маҳзуна, Муштарий каби аёл ижодкорлар ҳам шу ерда камол топган. 20-а. ўзбек адабиётига Абдулла Қаҳҳор, Собир Абдулла, Усмон носир, Амин Умарий ва б. ижодкорлар катта ҳисса қўшган. Қўқон тарихига доир кўплаб тарихий асарлар мавжуд («Тарихи жаҳоннома», «Шоҳномаи Умархон». «Мунтахоб уг-таворих», «Ансоб ус салотин ватаворихул-ҳавокин» ва б.). Қ. меъморлигининг шаклланиши 18-а. дан бошланади. Шу даврда шаҳарда мадраса, масжид, мақбара, карвонсарой, кўприк ва б. бинолар бунёд этилди. Монументал иншоотлар Ўрта Осиёнинг қад. шаҳарлари биноларининг тузилиши таъсирида қурилди. Қўқон даги йирик меъморий ёдгорликлардан хапқ орасида Мадрасаи Мир номи билан машҳур бўлган Норбўтабий мадрасаситр (1798), ундан ташқари Дахмаи шоҳон ансамбли (1825), Худоёрхон ўрдаси (19-а. нинг 2-ярми), Жоме масжид (19-а. 1-чораги), Камол қози мадрасаси (1941) ва б. ҳам сақланган.
Мустақиллик йилларида шаҳарда янги бинолар қад кўтарди, ободонлаштирилиб, хиё-бон ва боғлар, янги майдонлар барпо этилди, мактаб, гимназия, лицей, касб-ҳунар коллежлари қурилди. 2 теле-студия, («Мулоқот», «Ёлқин») ишлайди, 4 газ. чоп этилади. К. дан Фарғона рик шаҳарларига ва вилоятнинг йиавтобус ва маршрутли таксилар қатнайди.
Ад.: БобобековҲ.. Қўқонтарихи. Т.,1966; Қўқон асрлар силсиласида. Қўқон. 2004. Отабек Жўрабоев.