САТУРН

САТУРН, Зуҳал — Қуёш системасидаги 9 та катта сайёралардан бири; Қуёшдан узоқлиги бўйича 6сайёра. Астрономик белгиси fi . Қуёшдан ўртача узоқлиги 9,58 астрономик бирлик (1429,3 млн. км) гатенг. Катталиги жиҳатидан Юпитертн кейин 2ўринда. Орбитасининг эксцентриситета 0,056 бўлгани туфайли бу масофа перигелийда қисқариб, афелийда узайиб туради. С. Қуёш атрофини ўз орбитаси бўйлаб 29 йилу 167 кунда бир марта тўла айланиб чиқади. Унинг ўз ўқи атрофидаги айланиш даври экваторида 10 соат 14,5 мин. бўлса, қутбларига томон Юпитердаги сингари ортиб боради. Сатурннинг ўртача радиуси 58 минг км, экваторида 60 минг км га яқин. Сатурннинг зичлиги 0,72 г/см3 (бу Ер зичлигининг 0,13)га, унинг массаси 5681027 г (Ер массасидан 95,28 марта катта) га тенг. У, асосан, водород ва гелийдан иборат. Сайёра экваторининг ўз орбита текислигига оғмалиги 26°45’ни ташкил этади. Сатурн сиртида экватори бўйлаб чўзилган қора минтақалар ва оқ доғларни кузатиш мумкин. Спектроскопик текширишлар Сатурн атмосфераси, асосан, водород (Н2) ва метан (СН4) дан иборатлигини кўрсатган бўлса, кейинчалик унда ацетилен (С2Н2) ва этан (С2Н6) топилган. Инфранурларда кузатиш Сатурн даги тра кескинлигини (95 К) кўрсатди. Сатурн мунтазам радионурланишига ва уз магнит майдонига эга. Сатурн атмосферасида шундай паст трада ҳам музламайдиган метан ва аммиак топилган. Сатурнни илк бор Галилей 1610 й. да кашф этган. Сатурннинг ажойиботлиги атрофидаги ҳалқасидир. Сатурннинг экватор текислиги бўйлаб жойлашган бу ҳалқа, асосан, 3 та алоҳида концентрик ҳалқадан иборат. Улардан сайёрага энг яқини С, ўртадагиси В ва ташқиси А билан белгиланган. Ҳамма ҳалқалар деярли шаффоф бўлиб, улар орқасидаги юлдузларни кўриш мумкин. А ҳалқа билан В ҳалқа оралиғини Кассини номли қора бўшлиқ ташкил этади. Ҳалқаларнинг қалинлиги бир неча км, диаметри 250 минг км, ёши 100 млн. йил атрофида. 20-а. нинг бошларидаёқ ҳалқалар яхлит қаттиқ жисмдан иборат эмаслиги, улар Сатурн атрофида Кеплер қонуни асосида айланадиган айримайрим каттиқ зарралардан ташкил топганлиги аниқланган. Ҳалқаларнинг инфрақизил спектрлари, асосан, муз ва қиров спектрларига ўхшайди. Сатурн 22 та табиий йўлдошга эга. Улардан энг катталари: Мимас, Энцелад, Тефия, Диона, Рея, Титан, Гиперион, Япет, Феба, Янус. Титан массаси ва катталиги (4850 км) жиҳатидан Қуёш системасидаги улкан (у Ойдан ҳам катта) йўддош ҳисобланади. Титан метан ва водороддан ташкил топган атмосферага эга. Сатурн йўлдошларидан фақат Феба ўз орбитасида бошқаларга нисбатан тескари томонга ҳаракатланади.


Кирилл алифбосида мақола: САТУРН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ҚУЁШ
ОЙ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты