СИНЬЦЗЯН-УЙҒУР МУХТОР РАЙОНИ

СИНЬЦЗЯН-УЙҒУР МУХТОР РАЙОНИ, Синьцзян (маҳаллий талаффуздаШинжон) — ХХРнинг шим. ғарбий қисмидаги миллий ўлка (1955 й. 1 окт. да расмий ташкил этилган). Тарихий манбаларда Шарқий Туркистон, Дўғи Туркистон; Хитой адабиётларида Синьцзян (1760 й. дан), 14-а. га оид ҳужжатларда ва 16—17-а. ларга оид форс тилидаги қўлёзмаларда Уйғурия, Уйғуристон деб номланган. Мухтор р-н Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия, Монголия, Афғонистон, Ҳиндистон билан чегарадош. Майд. 1646,9 минг км2. Аҳолиси (расмий маълумотларга кўра) 17,5 млн. киши (1998), уйғурлар (8 млн.), хитойлар, шунингдек, 2 млн. га яқин қозоқ, қирғиз, монгол, дўнгон ва б. миллат вакиллари яшайди. Аҳолиси, асосан, Таримдаги воҳаларда ва Жунғариядаги даре водийларида жойлашган Қашқар, Хўтан, Ёркенд, Оқсу, Кучар, Ғулжа ш. лари ва улар атрофидаги вилоятларда истиқомат қилади. Бош шахри — Урумчи.

Табиати. Ер юзасининг кўп щеми Жунғария текислиги ва Қашқар текислиги (Тарим ботиғи) билан банд. Қашқар текислигининг марказини Такламакон чўли эгаллаган. Шарқий Тяньшан (Тангритог) тоғлари (бал. 7000 м дан зиёд) Жунғария ва Қашқар текисликларини ажратиб туради. Мухтор р-ннинг шимла Монголия Олтойи, жан. да Куньлуннинг шим. тизмалари, жан. гарбида Кррақурум тоғлари (Чогори чўққиси 8611 м) жойлашган. Шарқий Тяньшан тизмалари орасида Марказий Осиёнинг энг паст ери — Турфон ботиғи (—154 м) жойлашган. Иклими қуруқ, кескин континентал, текисликларда июлнинг ўртача т-раси 20—25°, қиши совуқ, қорсиз. Урумчида янв. нинг ўртача т-раси —15°, энг паст тра —40°. Йиллик ёғин текисликларда 200 мм дан тоғларда 800 мм гача. Йирик дарёлари: Тарим, Или, Иртишнинг юқори оқими, Урунғу ва Манас. Йирик кўллари — Лобнор, ОбиНур, Бағрошкўл, Улунгу, Богдо ва б. Тупроғи бўзқўнғир, чўл тупроғи. Чала чўл ва чўл ўсимликлари ўсади. Тоғ этаклари дашт. Тоғларда баландлик минтақалари мавжуд. Баланд тизмаларда қор ва музликлар бор.

Хўжалигида етакчи тармоқ — қ. х. Ишланадиган ерлар майдони ҳудудининг 2% ни ташкил қилади. Жами экиғ! майдонининг ярмига буғдой, маккажўхори ва шоли, қолган қисмига пахта, индов ва б. экинлар экилади. Районнинг шим. қисмида чорвачилик ривожланган. Қад. дан ипакчилик билан шуғулланилади. Фойдали қазилмалардан нефть, кумир, нодир металларга бой. Темир рудаси, графит, нефрит, уран, симоб, олтин конлари топилган. Нефтни қайта ишлаш, металлургия, машинасозлик, кимё, тўқимачилик саноати корхоналари бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Ҳунармандчилик ривожланган: газлама, шойи ва гилам тўқиш, металл, кўн ва чармдан турли буюмлар тайёрлаш, қоғоз и. ч. билан шуғулланилади. Ҳудуд Хитойнинг нефть ва кимё саноатларининг йирик базасига айланиб бормоқда. Саноатининг ривожланишига йўл қурилиши ишлари хам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Шарқий Тяньшан бўйлаб курилган т. й. С. У. м. р. ни шарқца Хитойнинг ички ҳудудлари ва Вьетнам б-н, ғарбда Қозоғистон орқали Россия б-н, Ўзбекистан, Туркманистон орқали Эрон ва Европа билан боғлаб туради. Ҳозирда т. й. Турфондан Кашкэргача олиб борилган. Халқаро шоссе йўллар ҳам қурилган.

Тарихи. Такламакон чўли атрофидаги археологик қазилмалар бу ерда 4—5 минг йил муқаддам анча юксак маданиятга эга ҳаёт мавжуд бўлганлигидан далолат беради. Кад. Хитой манбаларида ўлка Сиюй (Ғарбий юртлар) деб номланган бўлиб, бундан 3—4 минг йил аввал мавжуд бўлган сирунг (ғарбий халқлар) этнонимидан келиб чиққан. Ўша вақтда Шарқий Туркистонда рунг, ғарбий рунг деб номланган туркий халқ яшаган. Крурон, Турфон, Кусан, Қашқар (Сули), Ёркенд (Юйтян), Хўтан (Удун), Усун каби Ҳун ймперияси таъсиридаги давлатлар мавжуд бўлган. Кейинги даврларда ҳам бир қанча хонликлар қаторида Турфон давлати (Гауаочан) (460—640 й. лар) ҳам юзага келган. Ўша вақтда Хитойда мавжуд бўлган Ғарбий ва Шарқий Хан империялари ўлкани қўлга киритиш ва Хитойдан ғарбга борадиган йўлни ўз назоратига олиш учун бир неча бор уринган. Шарқий Туркистон Буюк ипак йўлида бўлганлиги сабабли, у доим йирик давлатлар эътиборини тортиб турган. Мил. 3-а. да Шарқий Туркистоннинг шим. қисми — Жунғария сянби, 5—6-а. ларда жужан, 6-а. нинг 2-ярмида турк қабилалари назоратида бўлди. Турк хоқонлиги тузилгандан сўнг, унга Шарқий Туркистоннинг шаҳар-давлатлари кирган. Ўша вақтда буддизм ривожланиши кжсалди. 7-а. да Шарқий Туркистон ва Жунғарияда Тан сулоласининг назорати ўрнатилди. 7-а. нинг 70й. ларида унинг жан. қисми (ҳоз. Кучор, Хўтан, Қорашаҳар, Қашқар) тибетликлар қўл остига ўтди. 9-а. да Уйғур хоқонлиги емирилгандан сўнг, Урхун ва Селенга дарёлари ҳавзасида яшаган уйғурларнинг бир қисми бу ерга кўчиб ўтди. Уйғур давлати тузилди ва у бир неча йил Қорахитойлартҳт вассали бўлган. 13-а. нинг 10—20 й. ларидан Чингизхонга гобе бўлди. 1251 й. Ғарбий Жунғария ва Қашқар ҳудудлари Чиғатой улусига, шим. қисми Тарбағатой билан бирга Ўқтой улуси таркибига кирган. Уйғур давлати эса Мўғул хонлари қўл остига ўтган. 1465 й. да дўғлот авлоди вакили бўлган Абу Бакр бошчилигида маркази Ёркенд ш. бўлган хонлик ташкил топди. Кейинроқ Хўтан ва Қашқар вилоятлари, 1499—1504 й. ларда Оқсув, Учтурфон вилоятлари ушбу хонлик доирасига кирди. 1514 й. да Ёркенд тахтига Туғлуқ Темур авлодларидан бўлган Саидхон ўтирди. Кейинги икки йил давомида Шарқий Туркистоннинг қолган қисми ҳам шу хонлик ихтиёрига ўтиб, шарқда унинг чегараси Буюк Хитой девори бошланган жой (Чзяюйгуан) гача етди. 16 —17-а. нинг 1-ярмида Ёркенд хонлиги хар тарафлама юксалган. 1635 й. дан Ёркенд давлати шим. да, яъни Жунғариядаги ойрот қабилалари кучайиб, Ойрот хонлигитл туздилар. 17а. охирида ойротлар Офоқхўжани Ёркенд хонлиги тахтига ўтказдилар, шундан сўнг Ёркенд хонлиги хўжалар сулоласи қўлига ўтди.

Манжурларнинг Цин сулоласи J8a. нинг 60й. ларида Шарқий Туркистонни босиб олгач, бу ҳудуд хитой тилида Синьцзян («Янги чизиқ» ёки «Янги чегара») деб атала бошланган. Цин сулоласининг Шарқий Туркистонни босиб олиши б-н бирга бу ерда ўша вақтдаги тузумга қарши қўзғолонлар кучайди. Уйғур ва дўнгонларнинг кўзғолони натижасида (1862—77) бир неча маҳаллий хонликлар (Кучар, Қашқар, Хўтан, Урумчи ва Или султонлиги) тузилди. Кейинчалик тахт учун кураш кучайиб, олдинги хонликлар бирлаштирилиб, 2 давлат — Ёқуббек бошчилигида Еттишаҳар Уйғур давлати ва дўнгонларнинг шаҳар иттифоқи (1864—72) вужудга келди. Қўзғолон бостирилгач, бу ҳудуд Синьцзян номи билан Хитой провинцияси (шэнг)га айлантирилди. 1911 —13 й. ларда миллий озодлик ҳаракати натижасида Синьцзянда Цинлар ҳукмронлиги тугатилди. Кейинги 40 йил давомида ҳокимият тезтез ўзгариб турди. 1944 й. да бошланган «Уч вилоят инқилоби» натижасида ўша йили 12 ноябрда Шарқий Туркистон жумҳурияти эълон қилиниб, Алихонтўра Муваққат инқилобий ҳукумат раислигига сайланди ҳамда Миллий қўшинга қўмондон этиб тайинланди. 1949 й. сент. да ушбу жумҳуриятнинг аксарият раҳбарлари Пекинга музокарага учиб кетаётган вақтида авиаҳалокатга учрадилар. 1955 й. окт. да Синьцзян вилояти С. У. м. р. деб ўзгартирилди ва XX Р таркибига киритилди.

Осиёнинг қад. машҳур Буюк ипак йўли шу жойдан ўтганлиги сабабли унинг маданияти ривожига самарали таъсир кўрсатган. Шим. да Турфон, Қорашаҳар, Қашқар, жан. да Миран, Хўтан, Ёркенд ш. лари вужудга келиб, ўлка Ғарб билан Шарқ маданияти ўртасида кўприк вазифасини ўтади. Шим. шаҳарларда қад. маданият ёдгорликлари ҳам сақланган. Мил. ав. 1-а. да Ҳиндистон таъсирида будда дини тарқалиб, серҳашам тош ибодатхоналар қурилган. Халқ амалий санъати асарларида Олтой, Сибирь халқлари маданиятининг таъсири кўзга ташланади. Қад. (3-а.) рассомлик санъати асарлари — деворий расмларда ҳинд ва суғдийлар маданияти таъсири сезиларли. Бу расмлар техникаси ва услуби жиҳатдан Ўрта Осиёдан топилган деворий расмларга анча ўхшайди. 6—7-а. лар санъатида суғдийлар санъатининг таъсири кучли. Ислом дини тарқалган жойларда масжид ва мақбаралар қурилган. 10—11-а. ларда ипак матога, қоғозга расм ишлаш, китоб миниатюраси ривож топган. 13—14-а. ларда шахдр ансамбллари, серҳашам саройлар (Ёркенддаги Хон саройи ва Омоннисахон мақбараси, Қашқардаги хон ўрдаси, Ҳайитгоҳ мажмуаси, Офоқхўжа мақбараси ва б.) қурилган. Уларда Ўрта Осиё меъморлиги таъсири кўзга ташланади.

Адабиёти. Ўлка адабиёти узоқ тарихга эга, бироқ адабий меросларнинг аксари қисми сақланмаган. Ҳудудда 24 хил ёзувда ва 17 хил тилда қўлёзмаларнинг гопилиши бу ердаги адабий жараён турли маданиятлар таъсирида бўлганлигини кўрсатади. 10-а. да араб алифбоси жорий этилиши билан ислом маданияти таъсири кучайган. Қорахонийлар даврида фан ва адабиёт соҳасида бир қанча ютукларга эришидди. Бунда Кошғарий, ЮсуфХос Ҳожиб, Югнакий ва б. нинг ҳиссаси капа бўдди. 9-а. дан овозсиз театр (пантамимо), рақсли театр, ибтидоий драма театрлари тузилди, улар учун саҳна асарлари ёзилди. Уларда маҳаллий халқнинг тариахлоқ ва б. масалалар ёритилди. Ҳикоя, шеър, қўшиқ, достон, афсона, латифа, мақола, тафсил каби жанрлар муҳим ўрин тутади. Қад. асарлардан «Пир чангги», «Тангриқут ҳақида ривоят», «Бўкехон хақида ривоят», достонлардан «Ўғузнома», «Дадад қўрқут», «Олип артанггу» кабилар шулар жумласидан. Улар 6-а. да топилган тош битикларда сақланган. Хорижлик олимлар томонидан нашр этилган 10 жилдли турли тилларда ёзилган қад. Турфон битиклари тўпламида Шарқий Туркистон адабиёти ўз аксини топган. Мазкур битикларда, игунингдек, ўлкадаги фалакиётшунослик, мунажжимлик, йил, ой ва кунлар жадвалини тузиш, табобат соҳасидаги билимлар акс эттирилган. «Эрқ битик», «Икки текиннинг ривояти», «Чошгоний эликбек», «Олтин ёруқ» каби битиклар ўша тўпламдан ўрин олган. Кдд. ижодкорлардан Қўғирсур Олтин, Опринчур Текин, Отсанг кабилар машҳур. 10-а. да «Майтрисимт» тоҳар тилидан уйғур тилига таржима қилинган, «Монига матҳия», «Ўлум тасвири» каби асарлар ёзилган. 13 — 16-а. ларда Саккокий, Убайдулло Лутфий, Алишер Навоий каби йирик адиблар ижоди ўлкадаги адабий жараённи янги риюжланиш босқичига кўтарди. Ёркеид хонлиги даврида Аёзбек Қўшчи, Султон Саидхон, Абдурашидхон, Омоннисохон, Қидирхон Ёркандий кабилар ватан туйғуси, одиллик, ишқмуҳаббат каби мавзуларда асарлар яратганлар. 19—20-а. ларда Муҳаммад Имин Хўжамқули, Муҳаммад И мин Абдулла Хаработий, Мулла Билол ибн Юсуф Хўтаний, Шоир Қаландар, Мулланиёз Қори Собир, Мулло Мусо Сайрамий ва б. ёзувчи ва шоирлар етишиб чикди. 20-а. нинг 10й. ларидан ўлка ёшлари Туркистонда ўқишлари ва ўзбек адиблари б-н мулоқотда бўлишлари сабабли ўзбек адабиёти таъсири сезилади. 1980—90 й. лар янги уйгониш даври деб атадди. Бу даврда Таифжон Алиев, Турғун Олмос, Зуҳриддин Собир, Абдураҳим Ўткир каби адиблар етишиб чикди. Ўша даврда хитой адабиёти таъсири кучайди.

Мусиқаси. Ўлка мусиқаси уйғур, хитой, қозоқ ва б. халқларнинг мусиқа анъаналаридан қарор топтан. Хитойда нашр этилган санъатшуносликка оид асарларда келтирилган маълумотларга кўра, С. У. м. р. мусиқаси бир неча минг йилликтарихгаэгадир. Мил. ав. 2—1аларда «28 нағма», «Сариқ лайлак қуши садоси» каби Шарқий Туркистон мусиқалари Хитой пойтахтида ҳам ижро этилган. Турфонда топилган тош битикларда хам бу улкада юксак мусиқа санъати мавжудлиги акс эттирилган. Манбаларда, ёзилишича, 3—4-а. ларда Шарқий Туркистонда катта ансамбллар бўлган. Mac, будда олими Кумрожува (344—413) Хитойга асир қилиб олиб кетилганда, у билан бирга 28 кишидан иборат ансамбль ҳам бўлган. Су Жаф, Багмантур каби мусиқачилар элга танилган. Ўша вақтда мусиқа созлари хилмахил бўлиб, улар рубоб, най, бўламон, сурнай, дала ноғораси, ёндўмбоғ, жалла допи, ғунгқо, ёлғузак, дап (доира), комончалардан иборат бўлган. Кейинроқ улар қаторига дутор, тамбур, ғижжак, сато ва чанг қўшилган. Уларда турли чолғу йўллари, айниқса халқ ва мумтоз рақс куйлари ижро этилмоқда. Уйғур аньанавий мусиқаси узоқ даврлар давомида қарор топган шаклларни ўз ичига олади: қад. парихон айтимлари («Перре уссули»), деҳқон кўшиклари («Қош», «Сучи», «Ома» ва б.)дан тортиб, мумтоз мусиқа (муқом, сама ва б.) жанрларгача. Вокал жанрлардан кўшиқ, ялла, айтишув каби халқ кўшиқчилик ижодиёги шакллари, профессионал йўналишдаги, туркум тарзида ижро этилаётган санам, нахшалар кенг ўрин олган. 20-а. да Турди охун алнағма, Рўзи танбур, Ҳусанжон Жомий, Зикри Алпатто, Ғиёсиддин Барот каби мусиқачилар танилган. С. У. м. р. да «Муқом жамияти» фаолият кўрсатмоқда. Уйғур достончилигида ишқийлирик («Ғариб ва Санам», «Тоҳир ва Зуҳра», «Лайли ва Мажнун»), қаҳрамонлик («Сеит ночи», «Абдураҳмон хонхўжа»), диний («Султоний Жамжима») асарлари муҳим ўрин тутади. Уйғур анъанавий мусиқасида бир неча маҳаллий услуб ажратилади: или, хўтан, кумултурфон, долан ва б.

Тасвирий санъати. Мил. 1—7аларда ўлкада будда дини кенг ёйилиши натижасида будда ибодатхоналари деворларига диний расмлар чизиш ва ҳайкалтарошлик санъати юксалди. Турфон, Кучар яқинидаги Қизил минг уйларидаги расмлар шулар жумласидан. 7-а. да яшаб ўтган мусаввир Виса Ирасанғу буддизмга оид девор расмларини чизиб, янги йўналишга асос солди. Ислом дини кириб келиши билан бу ерда наққошлик ва миниатюра ривожлана бошлади. Ўша давр расмларида табиат манзаралари ва ҳайвонот дунёси акс эттирилган. 20-а. да рассомлик санъатида халқ ҳаёти ва йирик шахслар портретларини чизиш расм бўлди. Бу соҳада 1935 й. да Қашқарда туғилган Ғози Аҳмаднинг асарлари алоҳида эътиборга лойиқ.

Абдулаҳад Хўжаев.


Кирилл алифбосида мақола: СИНЬЦЗЯН-УЙҒУР МУХТОР РАЙОНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҚОЗОҒИСТОН
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты