ШАЙХ МУХТОР ВАЛИЙ МАҚБАРАСИ

ШАЙХ МУХТОР ВАЛИЙ МАҚБАРАСИ — Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги меъморий ёдгорлик (14-а.). Катта ва кичик хона ҳамда гўрхонадан иборат. Катга хонанинг тўрт томони чуқур равоқли, кейинчалик ёнларидаги ҳужраларга эшик очилган. Кичик хонанинг ҳам бурчакларида ҳужралар, шунингдек, зиёратхона қурилган. Орқасида 2 гўрхона, ҳалимхона ва омборхона бор. Мақбарада Шайх Мухтор Валий, унинг хотини ва яқин кишилари қабрлари жойлашган. Мақбара ҳажми хар хил тўртбурчак ғиштлардан қурилган. Ёғоч ўймакорлиги билан нафис безатилган 4 эшик сақланган, буларнинг бирида уста Зайниддин ибн Одина Муҳаммаднинг номи ёзилган. Муҳаммад Раҳимхон ҳукмронлиги даври (1806 — 25)да таъмир этилиб, янги бир устунли айвон ва қорихона қурилган.


Кирилл алифбосида мақола: ШАЙХ МУХТОР ВАЛИЙ МАҚБАРАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ш ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
РОССИЯ
АЛИШЕР НАВОИЙ
АМИР ТЕМУР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты