ШОҲИЗИНДА

ШОҲИЗИНДА — Самарқанддаги меъморий ёдгорлик (11—20-асрлар); Афросиёб тепалиги жан. да жойлашган қабристондаги мақбаралардан ҳамда масжид, минора ва мадрасадан иборат ансамбль. Уларнинг энг қадимийси Қусам ибн Аббос мақбараси бўлиб, халқ орасида Шоҳизинда (тирик шоҳ) номи билан машҳур. Ансамбль бир-бири билан йўлак орқали боғланган 3 гуруҳ бинолардан иборат. Қуйи гуруҳдаги иншоотлар Улуғбек ўғли номидан қурдирган Абдулазиз чортоғи (1434—35), унга шим. дан Давлат қушбеги мадрасаси (1812—13) туташ, унинг қаршисидаги айвонли масжид нақшлар билан нафис безатилган. 40 босқичли тик зинапоя ўрталиғининг чап томонида зиёратхона ва гўрхонадан иборат қўшгумбазли мақбара (15-аср) жойлашган.

Ўрта гуруҳдаги бинолар: Амирзода мақбараси, Туғлу Текин мақбараси, Ширинбека оғо мақбараси, унинг қаршисида Темурнинг бошқа синглиси Туркан оғо мақбараси, 8 қиррали мақбара, Али Насафий мақбараси кабилар.

Юқори гуруҳдаги бинолар: Зиёратхона, уч қисмдан иборат масжид, Хожа Аҳмад мақбараси, 1360—61 йилларда қурилган мақбара, Туман оғо мажмуаси (1405—06), 2 та номсиз мақбара (14аср охири)нинг киравериш деворигина сақланган. Шунингдек, Тамғоч Буғрохон мадрасаси (11-аср), Амир Бурундуқ мақбараси (14-аср охири) кабилардир. Ансамбль таркибидаги 20 дан ортиқ иншоотлар давлат муҳофазасига олинган. 19—20-асрларда ансамблнинг яна бир неча бинолари барпо этилган. 18-асрда вайрон бўлган зина ўрнида 40 поғонали ғиштин янги зина қурилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 июль қарорига асосан Шоҳизинда ёдгорлик мажмуасида катта кўламдаги таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.


Кирилл алифбосида мақола: ШОҲИЗИНДА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ш ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ИБН СИНО
ТОШКЕНТ
АМИР ТЕМУР
ТЕМУРИЙЛАР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты