ШРИФТ

ШРИФТ (нем. ёзмоқ) — матбаада — ҳарф териш машиналарида матнлар териш учун мўлжалланган босмахона литерлари (ҳарфлари). Вазифасига кўра, матнларни териш; муқовалар, титул варақлари, сарлавҳаларни териш ва кичик босмахона формалари (дипломлар, бланклар, этикеткалар, эълонлар ва ҳ. к.) матнларини териш учун мўлжалланган Шрифт ларга бўлинади. Босмахона Шрифт лари ёзилиш шаклига, яъни қиялигига қараб, тўғри, курсив, қия; нормал, энсиз, энли; оддий (оқ), ярим қора, қора Шрифт ларга бўлинади. Ёзилиш шакли бир хил бўлган Шрифтлар турли кеглдат Шрифт ларга бўлинади; кегли ва ёзилиш шакли турлича, лекин ёзилиши бир хил бўлган Шрифтлар шрифт гарнитураси деб аталувчи битта гуруҳга бирлашади (қ. Гарнитура). Гарнитура журнал учун мўлжалланган, дарсликларга мўлжалланган ва бошқалар хилларга бўлинади. Булардан ташқари, чизмачилик Ш. лари ҳам бор. Улар қўлда ёзилиб, чизмага қўшимча тушунтиришлар бериш, техник ҳужжатларни тўлдириш ва бошқаларда қўлланилади. Босмахона Шрифтлари стандартлаштириб қўйилади. Ўзбекистонда Шрифтлар 6 гуруҳ қилиб стандартлаштирилган.


Кирилл алифбосида мақола: ШРИФТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ш ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ЖУРНАЛ
ПАХТА ТЕРИШ МАШИНАЛАРИ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты