СУВНИ ЧУЧУКЛАНТИРИШ

СУВНИ ЧУЧУКЛАНТИРИШ — кучли минералланган ва шўр денгиз сувларини хўжаликда ишлатиладиган ва ичимлик сув ҳолига келтириш; табиий сувлар таркибидаги тузлар концентрациясини (1 г/л гача) камайтириш. Сувни чучуклантиришнинг дистиллаш, музлатиш, электродиализ, гиперфильтрация ва б. усуллари бор. Сувнинг агрегат ҳолатини ўзгартириб (дистиллаб, музлатиб) хам, агрегат ҳолатини ўзгартирмай (электродиализ, гиперфильтрация) ҳам сув чучуклантирилади. Тузли сувларни дистиллаб чучуклантиришда аввал у қиздирилади ва ҳосил бўлган буғ конденсатланади (қ. Дистилланган сув). Музлатиб чучуклантиришда тузли сув музлатилганда чучук сув музи кристаллари ва бу кристаллар орасида тузли сув музи кристаллари ҳосил бўлиш хоссасидан фойдаланилади. Эриш жараёнида аввал тузли сув музи кристаллари суюқ ҳолатга ўтади. Электродиализ усули билан Сувни чучуклантиришда сувдаги туз эритмаларининг катион ва анионлари чучук сувни ўтказмайдиган махсус ион алмашинувчи мембраналар орқали чиқариб юборилади. Гиперфильтрация (қайта осмос) усулида эса ацетилцеллюлоза ёки полиамид смолалардан тайёрланган ярим киритувчан мембраналар сув молекулаларини ўтказиб, сувдаги туз эритмаларининг гидратланган ионларини тутиб қолади. Бу усулларнинг ҳаммаси махсус қурилмаларда амалга оширилади (яна қ. Диализ, Осмос). Ер юзидаги кўп мамлакатларда чучук сув танқислиги боис океан, денгиз суви, ер ости сувлари чучуклантирилади. Баъзи йирик кемаларда Сувни чучуклантириш қурилмалари бўлади. Улар шу кема эҳтиёжи учун сувни чучуклантириб беради.


Кирилл алифбосида мақола: СУВНИ ЧУЧУКЛАНТИРИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОКЕАН
СУВНИ ТОЗАЛАШ
ИБН СИНО
КРИСТАЛЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты